Жалолобод шаҳридаги Спутник кичик туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридан 28 ёшдаги аёл осилган ҳолда топилди. Милиция марҳумнинг ўлимини сабабларини текшира бошлади.
Жалолобод ВИИБидан «Клооп»га билдиришларича, марҳум 26-сентябрда ўзи яшаган уйдаги газнинг қувурига рўмол боғлаб ўзини осган.
Мазкур факт ЖУРга «Ўзини-ўзи ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, суд-тиббий экспертизалар тайинланди. Ҳозирда тергов амаллари бормоқда.
«Турмуш» нашри ўз манбаларига таяниб, марҳум Жалолобод шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчи бўлган деб ёзди. Шунингдек, у олдин «Барпы» театрида ишлаганини маълум қилишди.
Шу йилнинг 8-февралида Олай туманининг Гулчў қишлоғида 25 ёшдаги аёл ўз уйида осиниб олган. Марҳум мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи милиция ходими бўлган. Дастлабки маълумотлар бўйича марҳум воқеадан 2-3 кун олдин ҳамкасбларига болали бўлолмаётганини айтиб нолиган.
Марҳумнинг онаси «қизим ўзини-ўзи осмас эди, текшириб беринглар» деб милицияга ариза ёзган. Онасининг айтишича, воқеа бўлган куни марҳумнинг турмуш ўртоғи уйида бўлмаган, иш сафари билан Чон-Алайга кетган. У «телефонда ёмон сўзлар айтилиб, қизи билан куёв боласи орасида муаммо бўлиши мумкин» деб тахмин қилган.