Қирғизистонда 25-сентябрга кўра коронавируснинг 79 янги ҳолати аниқланиб, 107 бемор соғайди. Икки киши касалликдан кўз юмди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 41;
- Чуй вилоятида — 21;
- Иссиқкўл вилоятида — 12;
- Жалолобод вилоятида — 3;
- Ўш вилояти — 1;
- Талас вилояти — 1;
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 202га етди. Ўлка бўйича 172 764 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 599 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 508 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 853.
Республика штабнинг маълумотига кўра, 25-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 691 одам, иккинчисини эса 5 391 одам олди.