Зулушев ва Жээнчороевнинг жанжалига нуқта қўйилди

462

Депутат Мирлан Жээнчороев 22-сентябрдаги парламент йиғинида бош прокурор Курманкул Зулушев билан келишмовчиликка нуқта қўйилганини айтди. Унинг айтишича, бош прокурор билан депутат эмоцияга бориб, бир-бирига ортиқча сўзларни айтиб юборишган.

«Биз учрашиб, барча масалаларни ҳал қилиб олдик. Орадаги миш-миш, тушунмовчиликларни тугатдик. Энди конструктив нуқта қонун билан иш юритамиз деб ишонаман», — деди Жээнчороев.

Зулушев Жээнчороевни масалани тўғри тушуниб, жамоатчиликка маълум қилганини маъқуллади. Шунингдек, бош прокурор сифатида ўзининг шахсий манфаатини давлат ишларига аралаштирмаслигини таъкидлади.

«Мен ҳеч қачон бировнинг ортидан буюртма бериб, ариза олиб ёки қамаб ҳуқуқини топтамайман, ҳаққим йўқ. Ишлаш стилимни ҳам кўряпсизлар, ҳеч қандай буюртма билан иш қилмаймиз. Мен вазифамни аниқ бажараман деб ўйлайман», — деди Зулушев.

Келишмовчилик нимадан чиққан?

21-сентябрда парламентнинг тармоқлар қўмитасининг йиғинида жиноят, жиноят процессуал ва ҳуқуқбузарликлар кодексининг янги лойиҳасига нисбатан президент Садир Жапаровнинг айтган қарши фикрини муҳокама қилиш вақтида Зулушев билан Жээнчороев айтишиб кетишган.

Халқ вакили Кодексларнинг янги лойиҳасида кўп хатолар борлигини, президентнинг қарши фикри ва таклифи тўғрилигини билдирган. Шунингдек, айрим пунктларини муҳокама қилиш учун келишув комиссияси кераклигини таъкидлаган.

«Президент 21-пунктни ҳам қараб чиқинглар дебди. Бош пунктларда таклифларини аниқ кўрсатиб берган. Шу сабаб келишув комиссиясини тузиб, кўриб чиқайлик», — деган Жээнчороев.

Натижада Зулушев лойиҳанинг таҳрири кўриб чиқилганини, бу ҳақда бош прокуратуранинг Азизбек Шукурбеков маълумот беришини айтган.

Шукурбековнинг маълумоти Жээнчороевни қаноатлантирмаган, қолаверса прокуратуранинг вакилига «ўзининг бош прокуратурасига бориб, танқид билан гапиришини» талаб қилган.

Бу орада Зулушев халқ вакилини кесатмай, қонунни ҳурмат қилиб гапиришга чақирган. «Сизга тушунтиряпман, бу [Шукурбековни қўли билан кўрсатиб — таҳр.] ёш бола эмасда сизга [...] Сўзлаётганда телефонда гаплашмай эшитмайсизми» деган. Депутат ўз навбатида бош прокурордан кесатмасликни сўраган.

«Мен ҳам ёш бола эмасман. Курманкул Токторалиевич, сиз нима мени энди тарбиялайсизми? Мен тушунаман, сиз ҳозир чексиз ҳукуматга эга бўляпсиз. Сизнинг "Камчике*, Мирланга бир нарса топиб берчи, менга бўйсунмаяпти" дегандай… бундай қилманг, бу кунлар ҳам ўтади», — деб жавоб берган Жээнчороев.

*Депутат Мирлан Жээнчороев «Камчике» деб — МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевни айтган.

Зулушев депутатга бу сўзларини Камчикедан* исботлаб беришни талаб қилиб, ҳеч кимга буюртма бермаганини билдирган. Шунингдек, «Мен ҳеч кимга буйруқ бермайман. Агар буйруқ бўлса сизга [жиноий ишни] топиб қўйиш осон» деб жавоб қайтарган.

Парламент йиғинидан кейин депутат Мирлан Жээнчороев «Кактус» нашрига унга МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев телефон орқали боғланганини билдирган.

«Ташиев билан сўзлашиш вақтида барча тушунмовчиликларни бартараф қилиб, қўмитада айтилган сўзлар миш-миш ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини тушуниб олдик», — деган Жээнчороев.