Минкаб «Кумтор»дан пул олган икки фондни ёпди

389

Министрлар кабинетининг матбуот хизмати 21-сентябрда минкабнинг раиси Улукбек Марипов «Кумтор Голд Компани»дан тушган пуллардан фойдаланиш ҳақидаги қарорини кучини йўқотди деб топганини билдирди.

Бу нимани англатади?

Қарор 2019-йилнинг октябрь ойида қабул қилинган. Унда мазкур ҳужжатга кўра, икки фонд тузилиши айтилган — ижтимоий ҳамкорлик ва атроф-муҳитни ривожлантириш.

Икки жамғарма ҳам «Қумтўр» лойиҳаси ҳисобидан молияланиб келган. Ўша вақтдаги иқтисод вазири Санжар Муканбетов биринчи жамғарма табиатни ҳимоя қилиш йўналишида, иккинчи жамғарманинг маблағлари барча ҳудудларга сарфланишини билдирган эди.

Атроф-муҳитни ривожлантириш жамғармаси 2017-йили тузилиб, у «Қумтўр»нинг иши тугатилгунча ишлаши режалаштирилган. Мазкур жамғармани тузишда «Қумтўр» унга бир марталик тўлов билан 50 млн доллар ўтказган.

Пуллар ҳужжат бўйича, молия вазирлигининг миллий банкдаги ҳисобига ўтказиб турилган.

Марипов янги қарори билан мазкур қарор кучини йўқотди деб топди.

Минкаб нима қилади?

Минкабнинг қарори бўйича, Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитаси бир ой ичида ўлканинг табиий бойликларини сақлаш ва табиатни ҳимоя қилиш бўйича лойиҳасига баҳо бериб, уларни танлайдиган комиссия тузади. Бу ишнинг барини президент маъмурияти назорат қилади.