Буюк Британия ҳукумати Қирғизистонни COVID-19 пандемияси сабаб саёҳат қилиш учун хавфли давлатларнинг рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда мазкур ўлканинг ҳукумат сайтида маълум қилинган.
Бу қарорни Буюк Британиянинг ТИВ 17 сентябрда қабул қилгани маълум қилинди. шунингдек, муассаса Қирғизистон ҳукумати халққа Бишкек, Ўш шаҳарларига, Чуй ва Ўш вилоятларига сафарларни чеклашни таклиф қилганини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, Буюк Британиянинг ҳукумати ўз фуқароларига Ўш, Баткен ва Жалолобод вилоятларига боришда эҳтиёт бўлишни айтган. Уларнинг фикрича, мазкур ҳудудда теракт бўлиш хавфи бор.
«Тўқнашувлар қирғиз-тожик чегарасида бўлиши мумкин. Бунгача бўлган воқеаларда тинч аҳоли билан чегарачилар аралашиб, айрим ҳолларда қуролдан фойдаланилган.
Қирғиз-ўзбек, қирғиз-қозоқ чегарасида ҳам вақти-вақти билан келишмовчиликлар бўлиб туради. Ҳудудда енгил жанжал чиқиб, кейин чегара ёпилиб қолиш хавфи доим бор», — деб билдирди муассаса.
Шунингдек, Буюк Британия ҳукумати Қирғизистонда қўш фуқаролик қабул қилинмаганини ҳам таъкидлаган.
Августда Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги ўлкада коронавирус пандемияси енгиллаб қолганини маълум қилган. Охирги ҳафталарда вирус юқтиришнинг ҳолати 100дан ошмаган.
Шу билан бирга 6 млн аҳолиси бор Қирғизистонда умумий 565 минг одам вакцина олган.
Қайси тўқнашув ҳақида сўз бўлмоқда?
Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги қуролли можаро 28 апрелда бошланиб, 1 майгача давом этган. Шу кунлари икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отиб, кейин отишув бошланган. Бунга «Головной» сув тақсимлаш жойидаги ишлар сабаб бўлган. Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда ҳукумат делегациялари сўзлашгандан кейин қабул қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, икки ўлканинг ўртасидаги жанжалдан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 190 одам жароҳатланган. Воқеа бўлган ҳудуддан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.
Тожикистон томон ҳалок бўлганлар билан жароҳатланганлар ҳақида 6 майда маълумот берган. Унга кўра, қуролли тўқнашувда қўшни давлатнинг 19 фуқароси ҳалок бўлиб, 87 киши яраланган.
Баткен вилоятида юздан ортиқ уй, уч чегара пости, икки мактаб, бир бола боғча, бир тиббий муассаса, милиция биноси, ўн ёқилғи шоҳобчаси, саккиз дўкон, тўрт савдо жойим, тўрт ижтимоий объект ва бошқа беш давлат муассасасининг биноси ёнган ва бузилган. Айрим аҳоли пунктлари тўлиқ вайрон бўлган.
Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, зарарнинг миқдори 1,3 млрд сомдан ошади.