Абикеев президентни танқид қилганлар «аҳолини 83%нинг юзига тупурмоқда» деб ҳисоблайди

374

Давлат котиби Чолпонбек Абикеев «Биринчи Радио»нинг эфирида президент Садир Жапаровнинг ишини танқид қилиш ва унинг истеъфосини талаб қилиш «83% халқнинг юзига тупуриш» билан тенг деб билдирди.

«Бизнинг жамиятда оғзи бўш одамлар пайдо бўлди. Уларни ҳуқуқ органлари олиб келиб сўроқ қилса ҳуқуқимни бузяпти деб чиқади. Бироқ шу билан бирга у оғзи бўшлиги билан бутун халқнинг ҳуқуқини бузаётганини билмайди. Масалан, биз президентни сайладик — 83% халқ овоз берди. Кейин тўғрисидан чиққан биров: “Эй, сен ишлай олмаяпсан, кет”, — дейди [...]Шунда у 83% халқнинг бетига туфураётганини ўйламайди. У президентни эмас, халқни масхараламоқда», — деган у.

Абикеевнинг фикрида, «иқтисодий ва маънавий томондан» ўсиб, ривожланган давлатлар қаторига қўшилгимиз келса «қонун диктатурасини ўрнатиш» керак. У «шундай қувлашиб, сен ёмон деб ҳар йили катта-катта митингларни ўтказаверса» давлат ривожланиш йўлига тушмайди деб ҳисоблайди.

Абикеевнинг айтишича, янги қабул қилинган Конституцияга мувофиқ, президент «қонунни бузиб», «ночор ишласа» унга импичмент эълон қилса бўлади.

Абикеевнинг сўзлари нега нотўғри? 

Биринчидан, давлат котиби президентга 83% халқ овоз берганини қаердан олгани номаълум. Миллий статқўмнинг маълумотига қараганда, Қирғизистонда 6,6 млн аҳоли истиқомат қилади. Ундан 3,5 миллиони сайловчи ҳичобланади (МСКнинг 2021-йилнинг январидаги маълумоти) — аниқроғи, овоз беришга ҳақли.

2021-йилдаги президентлик сайловида овоз беришга қатнашганларнинг сони 37, 75%ни тузган. Уларнинг орасидан Садир Жапаровнинг номзодини 79,2% сайловчи қўллаган. Бироқ сайловга келганларнинг орасидан холос.

Бундан ташқари, амалдаги давлат раҳбари таклиф қилган янги Конституцияни референдумда 79,3% сайловчи қўллаган. Бошқача айтганда, бу умум халқ овоз беришга қатнашганларнинг фоизлик кўрсаткичи.

Референдумга овоз беришга ҳақли фуқароларнинг 36,6% қатнашган.

Иккинчидан, янги Конституцияга кўра, президентга импичмент эълон қилиш аввалгидан анча қийин. Олдин давлат раҳбари эгаллаган хизматидан бош тортиши учун парламент президент жиноий иш қилгани ҳақида айб қўйиб, кейин бош прокурор айбловларни ўзининг хулосаси билан тасдиқлаб бериши керак эди.

Янги Конституция бўйича, бош прокурорнинг хулосасидан ташқари, янги идоранинг — Конституциявий суднинг* қарори керак.

*Шу билан бирга, давлат раҳбари парламентнинг ва судлар кенгашининг розилиги билан Олий суд билан Конституциявий суднинг раисларини тайинлайди.

Давлат раҳбари президентлик хизматидан бош тортиши учун парламентарийларнинг учдан иккиси овоз бериши керак. Олдин кўпчиликнинг овози етарли бўлган.