Охирги кунларда ижтимоий тармоқда сайёҳларни Иссиқкўл вилоятининг тоғларида ўқ теккан тоғ такаси ёнида тушган суратлари тарқалди. Бу суратлар жамиятда норозиликка сабаб бўлди, чунки бу Қирғизистонда кам учрайдиган ва йўқ бўлиб кетаётган жонивор. Тоғ эчскисининг боши таҳминан 1 128ни ташкил қилади.
Тоғ эчкисини овлашга август ойида бошланувчи ов мавсумида, лицензияси борларга руҳсат берилади. Ноқонуний отганлар минкабнинг қарорига мувофиқ, 100 минг сом жарима билан жазоланади. Жониворнинг ёши қанчада эканига қарамай жарима солинади.
Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасидан «Клооп»га билдиришларича, сайёҳларнинг ови «қонун доирасида кўрсатилган тартибда бўлган».
Сайёҳлар учун ов уюштириб берган Тур Хан Тенгри туристик фирмаси ҳолат бўйича тушунтириш берди.
Турфирманинг маълумоти бўйича, тоғ такасини овлаш иши қонун билан чегараланиб, Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитаси томонидан назорат қилинади. Муассаса овга нозирни қўшиб беради, у овчилар отишга берилган квотадан ошиб кетмаслигини назорат қилади.
«Овчилар қари такаларни овлашади. Сабаби қари такаларнинг шохи узун бўлади. Шунингдек, уларнинг кўпайиш қобиляти анча камаяди ёки йўқ бўлади. Қариган такаларни йўқ қилиш, ёш такаларга кўпайишга йўл очиб, жониворлар сони кўпайишига олиб келади», — деб билдиришди фирмадан.
Шунингдек, фирманинг маълумотига кўра, тоғ такаларини отишга квота оз миқдорда берилади.
«Масалан, 900 жонивори бор хўжаликка 20 атрофида квота берилади. Бу сон ярим фоизга ҳам яқинлашмайди», — деб билдиради турфирма, хўжаликлар браконьерлардан ҳам ҳимоя қилинишини қўшимчалаб.
Бундан ташқари, турфирма лицензия учун тушган маблағнинг 25% овчилик бўлган ҳудуднинг бюджетида қолишини, 35% овчилик департаментининг фаолиятига сарфланишини, 40% ов бўлган ҳудудни қайта тиклашга сарфланишини билдирди.