Дашков, турк компанияси, Мақсатдаги бузилган уйлар. Буларнинг ўртасида қандай алоқа бор?

168
Сурат: Factcheck.kg нашри

Factcheck.kg нашрининг журналистлари Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги чегарага яқин Максат қишлоғида жабрланган уйларни қайта қурган компанияни текшириб чиқди. Журналистлар уйларни қирғиз-турк «Дуваташ» компанияси қурганини, у рангли металл рудаларини ишлаб чиқарган компания эканини аниқлашган.

Мақсат қишлоғида бузилган 84 уйнинг қурилиши 27-августда тугатилган. Қурилиш ишларини Туркия ҳукумати молиялаган.

«Дуваташ» компанияи Айдаркен симоб комбинатига ва Қадамжой сурма комбинатига инвестиция киритишни, бундан ташқари олтин конини ишлатишни режалаштирмоқда. Президентнинг матбуот хизмати мазкур компания Қадамжойда 800га яқин, Айдаркен заводида 1000га яқин янги иш ўринларини тузишни режалаштираётганини билдирган.

«Дуваташ»нинг баҳсли эгалари

Адлия вазирлигида «Дуваташ»ни Туркиянинг «Дуа алтин маденджилик итхалят ве ихраджат анонимширкет» ҳиссадорлик жамияти асос солганини кўриш мумкин. Мазкур ташкилот фаолиятини шу йилнинг 16-апрелида бошлаган.

«Компания олтин, кумаш ва платина каби қимматбаҳо металларни олиш бўйича хизматларни кўрсатади. Туркиянинг очиқ манбаларида бундан бошқа маълумот топилмади», — деб ёзади Factcheck.kg нашри.

Василий ва Даниил Дашков

Журналистларнинг маълумотига кўра, «Дуваташ» МЧЖнинг асосчилари орасида турли йилларда Даниил Дашков бўлган — у «Коррупцияга» гумонланган «Қирғиз темир йўли»нинг собиқ етакчиси Василий Дашковнинг ўғли. Даниил Дашков ўзи ҳам «Фирибгарликда» гумонланмоқда.

Шунингдек, «Дуваташ»нинг асосчилари орасида Баатирбек Жаантаев ҳам бўлган — у вақтида «Сай-Аска» компаниясини бошқариб, «Қирғиз темир йўли»га деярлик 55 млн сомлик кўмир сотган. Кейинчалик Жантаев ўзи «Қирғиз темир йўли»га хизматга тайинланган.

«Дуваташ»нинг амалдаги етакчиси Алмазбек Туманов 2020-йилдаги октябрь воқеаларида «Қирғизолтин» очиқ ҳиссадорлик жамиятини «босиб олишга» ҳаракат қилган. Бироқ муассасанинг ходимлари ва халқ қўшинлари уни «Қирғизолтин»нинг биносидан чиқариб ташлашган.

«Юстиция вазирлигининг маълумот базасини таҳлил қилгандан сўнг, Тумановнинг “Қирғизолтин”га эгалик қилишга интилишининг сабаби тушунарли бўлган. Умумий у 11 компанияга эгалик қилади ёки бошқаради ёки алоқаси бор. Уларнинг кўпчилиги минералларни, тошларни, қимматбаҳо металларни қазиб олиш билан шуғулланади», — деб ёзади Factcheck.kg нашри.

Расмий маълумот бўйича, Тумановни «Алашан-Транс», «Магнат М-М», «Геокарат», «Куда-Тау», «Моло-Тау», «Аурум Голд Майнинг», «Алтин-Тоо ЛТД», «Дуваташ Кей-Джи» ва «Дуваташ» компаниялари билан алоқаси бор.

Хавфли уйлар

Бунгача Ўшнинг бир неча жамоат ташкилотларининг ходимларидан иборат кўнгилли гуруҳ Лайлакдаги қурилаётган уйлар «ёнғин ва селга бардош беролмаслигини» билдиришган. Шунингдек, кўнгиллилар уйларнинг пойдеворини баландлиги 25 см эканини, уйларни СИП-панель ва пластик материалидан қурилгани ҳам экологик томондан хавфли бўлиши мумкин деган фикрни айтишган.

Министрлар кабинети Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясидан жабрланган уйларни тиклаш учун 700 млн сом бўлган. унинг 500 млни ижтимоий объектларга, қолган 200 млн соми бузилган ва куйган уйларни тиклашга сарфланади.