«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи асосида Бишкек, Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларида камералар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Рақамли ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, Бишкекда — 16, Ўшда — 11, Тўқмоқда — 6, Қантда — 1 чорраҳада камера устунлари ва камералари қўйилиб, аппарат-дастурлар мажмуасини ўрнатиш ишлари тугатилди. Уларнинг қачон ишга тушиши номаълум.
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи ўлканинг барча ҳудудларида, асосан Бишкек, Ўш шаҳарларини ва вилоят миқёсидаги 15 шаҳарни, 73 аҳоли пунктини ўз ичига олади.
Иккинчи босқични 2022-йилнинг 10-мартида битириш режалаштирилган. Шу асосида умумий 306 чегарага 266 стационар ва 40 мобил камера ўрнатилади. Лойиҳанинг Хитойнинг Shenzen Sunwin Intelligent Co.Ltd компанияси амалга оширмоқда.
Камералар қандай йўл қоидаларини аниқлайди?
Вазирлик билдиришича, устунлар «Г» шаклида бўлиб, ҳар бирига учтадан камера қўйилади.
Биринчи камера машинанинг ҳаракат траекториясини ўзгаришини аниқлайди. Масалан, машинанинг ҳайдовчиси йўл белгиларига бўйсунмаса, пиёдаларнинг ёки велосипеднинг йўлига ўтиб кетса/тўхтаган бўлса, қарама-қарши томондан, қизил чироқда ўтиб, тезликни оширса рўйхатга олади.
Иккинчиси эса машиналарнинг оқимини кузатади. У ҳам тезликни ўлчаб, машиналарнинг давлат рақамларини, қоида бузган ҳайдовчиларни аниқлаб, уларни маълумот базалардан текшира олади. Шунингдек у умумий оқимдан чиққан ҳайдовчиларни (“обгон” қилган вақтда) суратга олиб, барча маълумотларни «Хавфсиз шаҳар» базасига киритади.
Учинчи камера эса нотўғри тўхтатилган машиналарни аниқлайди. Шунингдек қўшимча устунга катта камера ўнатилади. У одамларнинг оқимини кузатиб, юзни таниб, эгасиз қолган машиналарни, велосипедларни ва оқимнинг статистикасини аниқлайди. Камераларнинг бари туну кун ишлайди.
Ўш шаҳрига қанча камера ўрнатилади?
Бунгача ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасининг (таҳр. — ҳозир рақамли ривожлантириш вазирлиги) раисининг ўринбосари Кубанич Шатемиров Ўш шаҳрига умумий 35 чорраҳасининг ҳар бирига камида 18 камера ўрнатилишини айтган.
Унда лойиҳа республика бюджетининг ҳисобидан эмас, йўл қоидасини бузганлардан тушган жарима ҳисобидан молияланиши айтилган.
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ўлкада 2019-йилдан бошлаб ишлай бошлаган. Лойиҳа «хизмат кўрсатиш моделига» мувофиқ амалга оширилади. Бу бажарувчи барча техник инфраструктурани мустақил шрнатади ва хизмат кўрсатади, камераларнинг ишлашини ва хавфсизлигини назорат қилади дегани.
Унинг биринчи босқичини Россиянинг «Вега» компанияси амалга ошириб, 35 миллион долларга Бишкек ва Чуйдаги йўлларга 110 кузатув камера-комплексини ўрнатишган. Унинг 90 стационар, 20си кўчма. Кейинчалик камераларни сони кўпайган.
Унинг асосий мақсади — йўл ҳалокатлари ва йўл ҳалокатларидан ҳалок бўлганларнинг сонини кескин камайтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфраструктурасини модернизациялаш.
Лойиҳа ишга тушгандан бери йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларга 2 миллион 373 минг 355 қарор тузилган. Унинг 1 миллион 566 минг 870и бўйича жарима пуллари тўланган.