Маданият вазирлиги: Тарых музейи Мустақиллик куни муносабати билан очиладими-йўқми номаълум

416

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига Тарих музейи 31-августга очилиш-очилмаслиги ҳозирча уларга номаълум эканини маълум қилди.

«Бизга ҳозирча аниқ кунини айтишмади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ўгай бўлган маданият: Ҳукуматнинг эътиборсизлиги тарихий меросларни қандай йўқ қилмоқда?

Очилмаётган музей

Бишкекдаги Тарих музейи 2016-йили реконструкцияга ёпилган. Шунда таъмирлаш ишлари ошиб борса бир ярим йилга чўзилади деб тахмин қилинган.

Бироқ орадан беш йил ўтса ҳам 21,5 млн долларга баҳоланган реконструкция тугатилмади. Бишкекнинг марказидаги замонавий модернизм стилида қурилган ҳашаматли музей бугун ҳам томошага келганлар учун ёпиқ.

2021-йилнинг апрелида маданият вазири Кайрат Иманалиев музейни 31-август Мустақиллик кунига очишни режалаштираётганини билдирган. Бироқ шу куни муассаса яна Kaktus.media нашрига музей қачон очилиши бўйича расмий маълумот йўқлигини билдирган.

2021-йилнинг май ойида  маданият вазирлигидан «Клооп»га муассасани очишга сабаб бўлаётган бир қанча масалалар борлигини айтишган.

Ҳукумат ёлланма-немис фирмасига ҳамон тахминан 226 минг евро қарзидан қутилмаган. Ўлка ИИВ музейнинг хавфсизлик тизимини ҳам ҳозирча синаб кўрмаган.

Бундан ташқари, музейни IT-таъминлаш масаласи ҳам ҳал қилинмаган.

Шу билан бирга музейни реконструкциялашга боғлиқ коррупция иши ҳам унинг осилишига тўсқинлик қилиши мумкин.