Суриштирувчи журналистлар ПЧР-тестларнинг қалбаки натижасини сотганларни аниқлади

364

«Али Токтакунов МедиаХаби» журналист Мээрим Сирдибаева билан биргаликда ПЧР-тестларни қалбакилаштираётганлар ҳақида суриштирув тайёрлади. Унда чет ўлкага чиқиш учун коронавирус билан оғримагани тасдиқланган лаборатория маълумоти 500 сомдан бошлаб 100 АҚШ доллларигача сотилгани очиқланган.

«Бонецкий»нинг ПЧР-тестини қалбакилаштирган «Бека Малиш»

Олдин журналист Меэрим Сирдибаевага Россиядан қалбаки ПЧР-тест билан келган таниши мурожаат қилиб. Шу масалани текшириб кўришни таклиф қилган. Сирдибаева бу маълумотни текшириш учун Чуйдаги «Ак-Жол» назорат ўтказиш бекатига борган.

Журналист пост яқинида турган кишиларга мурожаат қилиб, «аввалроқ коронавирус билан оғриганини», бироқ тез орада чет ўлкага чиқиш учун «коронавирус юқтирган эмас» деган хулосаси билан ПЧР-тест кераклигини айтган.

Шунда Сирдибаевага «Бека Малиш» лақаби билан танилган одамнинг хизматидан фойдаланишни таклиф қилишган. Журналист «Бека Малиш» билан телефон орқали боғланиб, ҳисобига уч минг сом ўтказгандан кейин у бир суткада ПЧР-тестнинг хулосасини берган. Сирдибаевадан ҳеч қандай таҳлил олинган эмас.

Қизиғи қоғозда ПЧР-тест «Бонеский» лабораториясида тайёрланди деб кўрсатилган. «Бека Малиш» буни мазкур лабораторияда «ўзининг одами борлиги» билан тушунтириб, бунгча Aqua Lab билан ҳам ишлаганини айтган. Шунингдек, у аэропортда тест билан муаммо бўлса, шу ерда ўтирган ҳамшира қизларга «500 сом берса муаммо ҳал бўлишини» қўшимча қилган.

Сирдибаева ПЧР-тест хулосасининг нусхасини «Бонеский»нинг ўзига олиб бориб, базадан қайта чиқариб беришни сўраган. Бироқ тест лабораториянинг базасида йўқ бўлганда ходимлар ҳужжат қалбаки эканини айтишган.

Лабораториянинг тижорий директори Эсен Шеримбаев лабораториянинг бланкидан фойдаланиб, ҳар куни 200га яқин тест қалбакилаштириш фактлари рўйхатга олинаётганини билдирган. Унинг айтишича, бундай қалбаки тестларнинг нархи 5 минг сомдан 100 АҚШ долларигача бўлади.

Таласда қилинган ПЧР-тестларнинг натижаси

Журналист бундан ташқари, Талас вилоятидаги «Чон-Капка» ўтказиш бекатида тестларни қалбакилаштираётган одамларни топган.

Бу ерда Қозоғистоннинг Жамбил вилоятига кириб-чиқиб юк ташиган ҳайдовчиларга қалбаки ПЧР-тестнинг нархи 500, Россияга Қозоғистон орқали кирган ҳайдовчиларга — 1 000 сом бўлган.

Қалбаки ҳужжатлардан Манас, Кара-Буура ва Бакай-Ата туманларининг ҳайдовчилари фойдаланиши аниқланган.

Сирдибаеванинг айтишича, у ҳайдовчиларнинг биридан интервью олишга ҳаракат қилганда у агрессив турда «бунга аралашма, бу ерда илдиз отган система, ортида криминал туради» деган жавоб олган.

Журналист Таласнинг Бакай-Ата ва Манас туманидаги ҳайдовчилари билан боғланганда улар ПЧР-тестларнинг натижалари қалбакилаштирилаётганини тасдиқлаб, бироқ очиқ айтишдан бош тортишган.

«Очиқ айтишди: «Қирғизистонда биласизлар ҳаёт қандай, маошимиз оз, ҳеч қандай иш йўқ. Биз эплаб 500 сом тўлаб, уч кунга Таразга кириб чиқяпмиз, сизлар шуни ҳам биздан тортиб олмоқчисизлар» деб мени ёмон кўришди», — деди Сирдибаева.

Шунингдек маҳаллийлар журналистга Талас милицияси ПЧР-тестнинг натижасини қалбакилаштирган одамларни ушлагандан кейин ҳайдовчилар ҳеч қаерга чиқолмай, иши бир ҳафта тўхтаб қолганини айтишди.

*Жорий йилнинг март ойида Манас ТИИБси ПЧР-тестларни қалбакилаштирган икки кишини қўлга олди. Улар қалбақи ҳужжатларни 500дан 1500 сомгача сотиб юришган.

«Қалбаки ПЧР-тест билан кириб чиққан ҳайдовчиларнинг бири менга ўзининг эски, фойдаланилмайдиган ПЧР-тестини берди. Бу ПЧР-тест давлат санэпидем назоратининг муҳри билан чиқарилган, QR-коди ҳам ишлайди. Бироқ QR-кодни текширадиган бўлсак, бу ерда муассасанинг сайти эмас, оддий Google-дискда шу хулосанинг PDF ҳужжати очилади», — дейди журналист.

Қалбаки тестларни Aqua Labнинг ҳамшираси ҳам қилган

Шунингдек, «Чон-Капка» ўтказиш бекати яқинида жойлашган Aqua Lab лабораторияси филиалининг ҳамшираси ҳам бир қанча вақтдан бери «вирус йўқ» деган натижадаги тестларни қалбакилаштириб сотгани маълум бўлган.

Журналист Таласдаги ҳамширага Бишкекдан алоқага чиқиб, масофадан туриб «салбий» натижаси бор тестни икки минг сомга сотиб олган.

Мазкур лабораториянинг етакчиси Ирина Сопова* суриштирувчи журналистларга бундай факт аниқланганини тан олиб, хизмат текшируви натижасида ҳамшира ишдан бўшатилганини айтган. Шунингдек, материаллар ҳуқуқ тартибот органларига берилишини ваъда қилган.

*2020 йили Ирина Сопова ва онколог Эмил Макимбетов «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевга «лейкоз» билан оғригани ҳақида маълумотнома тайёрлашда айбдор деб топилган. Криминал 2013 йили қамоқдан ноқонуний бўшатилиб, Россиядаги Грозний шаҳрига учиб кетган. Сопова 260 минг сом жаримага тортилган.

Суриштирувчи журналистлар бу фактлардан кейин ўлкага коронавируснинг турли штамлари мана шу ПЧР-тестларнинг натижалари қалбакилаштирилишидан келаётган деб тахмин қилишди.