МХДҚ муфтиятнинг ишига аралашмасин деган оқсоқоллар митингга чиқди

«Бакай» оқсоқоллар кенгашининг бир неча аъзоси 23 августда ҳукумат уйи олдига митингга чиқди. Уларнинг бири — ҳуқуқ ҳимоячиси Анварбек Тўлўмушев кенгаш МХДҚ тез орада муфтиятнинг ишига аралашишни тўхтатишни талаб қилаётганини билдирди.

Видео: 24.kg

Унинг айтишича, миллий хавфсизлик қўмитаси муфтийнинг сайловига аралашиб, етти номзодни Замир Ракиев фойдасига сайловдан бош тортишга мажбурлаган.

«Бунга рози бўлмаган Султан Гапуровни танлов бўладиган куни қўлларини қайириб, террористни ушлагандай муфтият олдидан ушлаб кетган. Танлов комиссияси Гапуров келмади деган сабаб билан Замир Ракиевни ёлғиз номзод сифатида чиқариб, у ўлканинг муфтиси бўлиб сайланган», — деди оқсоқол.

Тўлўмушев МХДҚ ходимларига чора кўришни талаб қилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиси Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг бошчиси Тойгонбай Абдикадировни «интрига топади ва ваколатли эмас» деб айблади. У МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Абдикадировга бу хизматга келишга ёрдамлашган деб ҳам билдирди.

«Биз Дин ишлари бўйича давлат комиссияга Камчибек Ташиевнинг саводсиз дўстини эмас, ваколатли одамни тайинлашни талаб қиламиз», — деб билдирди оқсоқоллар кенгаши аъзоси.

Шунингдек у муфтий Замир Ракиевни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига «анъанавий динга эътиқод қилган» одамни олиб келишни талаб қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, муфтий — ташкилотлари Туркияда террористик деб топилган турк диншуноси Фетхуллах Гуленнинг йўлидан кетди.

Бунгача «Нур» партиясининг аъзоси Руслан Бекназаров ҳам махсус хизмат вакиллари муфтийликка номзодларга босиб ўтказганини айтган.

МХДҚ зудлик билан бу маълумотни рад этиб, ҳақиқатга тўғри келмайди деб жавоб берган.

«МХДҚ Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси ишига аралашишга ҳаққи йўқ. Конституция бўйича, диний ишончлар давлат бошқарувидан ажратилган», — деб айтилади қўмитанинг билдирувида.

Қирғизистон уламолар кенгаши 26 июнь куни ўлка муфтийини сайлаган. Бу хизматга пойтахтнинг собиқ қозиси Замир Ракиев келган. Бу ўринга умумий тўққиз киши номзодини қўйган. Бунгача мазкур вазифани муфтий вазифасини бажарувчи Жоробай Шергазиев бажарган.