Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳарларининг ҳудудий сайлов комиссиялари бугун 18-августда соат 18:00да уч шаҳарнинг мэрлик хизматига номзодларнинг ҳужжатларини рўйхатга олишни якунлашди.
МСКнинг матбуот хизматидан Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳарларининг мэрлигига фақат уч номзод кўрсатилганини билдиришди.
Бишкек ва Ўшда мэрлик хизматига номзод қатори шу шаҳарларнинг амалдаги мэр вазифасини бажараётган Айбек Жунушалиев билан Алмаз Мамбетов қайд этилди. Бу хизматларга иккисидан бошқа ҳеч ким номзод бўлмаган.
Новиковдан кейинги аппарат етакчиси
Жунушалиевнинг номзодини 17-августда минкабнинг бошчиси билан Бишкек шаҳар кенгашининг кўпчилик коалицияси кўрсатган. У Бишкек шаҳрининг мэри вазифасини бажарувчи бўлиб келиб, бироқ 10 кундан кейин хизматдан кетган Ўш шаҳрининг собиқ мэри Таалайбек Сарибашовнинг ўрнига шаҳар раҳбари бўлиб келган.
Айбек Жунушалиев 2021-йилгача юқори лавозимларда ишлаган эмас. Унинг карьераси шу йилнинг февралидан кейин кўтарила бошлаган. У ҳукумат аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланган. Кейин май ойида министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари бўлган — бу хизматга Артём Новиковнинг ўрнига келган.
Сўконғич мэр
Мамбетов эса 2-августда Ўш шаҳри мэри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган. У шаҳар мэрлигига номзод бўладиган муниципалитетнинг жамоасига таништирилаётганда вақтга айтган.
«[Шаҳар кенгашининг] депутатлари қўллаб берса номзодимни қўяман. Мен ўйлайманки, бирга ишлаймиз», — деган Мамбетов 2-августда.
Мамбетов олдин Балиқчи шаҳрида ҳам мэр бўлган. У хизматдаги можаролар сабаб эсда қолган. Балиқчи шаҳрида мэрия йўл қуриш учун дарахтларни кесганига танқид қилинганда Мамбетов фейсбук фойдаланувчилари билан айтишиб, «ит ҳураверади, карвон ўтаверади» деб ёзган.
Бир неча соат ўтгандан кейин Мамбетовнинг фикри ўчиб кетган. Кўп ўтмай Балиқчи мэрияси шаҳар раҳбарининг фейсбукдаги саҳифасини «учинчи томон бузиб кирган» деб билдирган.
Бу хизматда у сўконғичлиги билан ҳам эсда қолган: интернетда Балиқчининг собиқ мэри Сатибек Шамшудинов билан Мамбетовнинг ўртасида уят сўзлар айтилган аудио ёзув тарқалган. Аудиода Мамбетов Шамшудиновни «ўласан» ва «кўтингни йиртаман» деб қўрқитган.
Кейин Мамбетов Давлат рўйхатга олиш хизматини бошқарган. Бу хизматда у йилга етмаган вақт ишлаган. У «Азаттык», «Клоопа» ва OCCRPнинг Қирғизистондан ноқонуний чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақидаги 2019-йили биргалашиб чиқарган журналистик суриштируви берилгандан кейин бошланган қирғиз паспортларини ноқонуний беришга боғлиқ можаро вақтида ишдан бўшатилган.
Ҳукумат алмашувига сабаб бўлган октябрь воқеасидан кейин президентнинг иш бошқармаси етакчиси бўлиб тайинланган.
«Чемпион» ва Тоқмоқдаги отишув
Тоқмоқ шаҳри бошчисига парламент депутати Урмат Самаев номзодини кўрсатмоқда. У аввал ҳам бу шаҳар мэри бўлишга ҳаракат қилган. Самаев 2012-2015-йиллари Тоқмоқ шаҳар кенгашининг депутати бўлиб ишлаган.
Самаевнинг исми бир қанча можароларда тилга олинган. У 2019-йили январда Тоқмоқ шаҳрига яқин жойда икки криминал гуруҳ ўртасида бўлган отишувда номи айтилган. Бу воқеада жабрланганларнинг бири унга Дастан деган бир киши ўқ отганини билдирган — Жогорку Кенешнинг «Чемпион» лақабли депутати. Кейинчалик «Чемпион» — бу Урмат Самаев экани маълум бўлган. У ҳам милицияга сўроққа чақирилган, бироқ воқеага алоқаси йўқлигини билдирган.
Унда «Кыргызстан» фракциясининг лидери Канат Исаев уни ҳимоя қилиб, айрим ОАВлар нотўғри маълумот тарқатмоқда, «Самаев ҳеч қачон УЖГ аъзоси бўлмаган» деб айтган. Депутат ўзи спорт билан шуғуллангани учун «Чемпион» деган деган ном олганини тушунтирган.
Ҳукумат алмашишига олиб келган октябрь воқеасидан кейин парламентнинг вице-спикери Аида Касималиева ҳам Самаев томонидан таъқиб бўлаётганини айтган.
10-октябрда «Ала-Арча» резиденциясида парламентнинг навбатдан ташқари йиғини ўтиб, Садир Жапаров ҳукумат раҳбарлигига тасдиқланган. Йиғинда Касималиева ҳам бўлган, бироқ бир оздан кейин кетиб қолган.
«Ҳурмат билан сизлардан ва номини айтишдан қўрқишган шефларингиздан қўрқмайман. Мен ҳозиргача жамоат транспортида юраман. Агар мени қизимга, оиламга бирор нарса бўлса, унда бари шу ерда ёзилган», — деб билдирган 11-октябрда вице-спикер.
Кейин у «Самаев “калтаклайман ёки ўлдираман” деб қўрқитмаганини, бироқ қўрқитув ҳаракати бўлганини» тушунтирган.
Самаев ўзи 12-октябрда Касималиеванинг сўзларини инкор қилиб, вице-спикер «ёлғон» айтмоқда деган.
Уч шаҳар мэрларини сайлаш 26-августда ўтади. Бишкек, Ўш ва Тоқмоқнинг шаҳар бошчиларини шаҳар кенгашининг депутатлари сайлайди.