ТИВ: Афғонистондан яна 15 нафар қирғизистонлик кўчирилди

381

Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Афғонистондан яна 15 қирғиз фуқароси кўчирилганини билдирди. Бунгача Афғонистонда юзага келган вазият сабаб 9 қирғизистонлик чиқарилган.

Муассаса қўшимча қилишича, вазир Руслан Казакбаев қозоқ ҳамкасби Мухтар Тлеуберди билан телефон орқали сўзлашиб, «эвакуацияга  қўшган ҳиссаси учун» унга миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Афғонистондаги элчиси Мирослав Ниязов эвакуацияланган қирғизистонликлар Олмотага етказилганини айтган эди.

ТИВ элчига таяниб, мазкур давлатда 20 қирғиз фуқароси борлигини, улар 21-августда эвакуация қилинишини билдирган эди. Элчининг айтишича, уларнинг бари хизмат кўрсатиш тармоғида ишлаганлар.

«Толибон» жангариларининг Афғонистонни босиб олиши

«Толибон» радикал ҳаракатини жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олишга ҳаракатни май ойида бошлаб августгача бир неча ой давом эттиришди.

Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилганда бошланган.

16 августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олгани, афғон президенти Ашраф Ғани давлатдан чиқиб кетгани маълум бўлган.

Ўлкадан чиққандан кейин бир неча соат ўтиб у «қон тўкилишини олдини олиш учун» давлатдан чиқиб кетганини ёзган фейсбук саҳифасида. Бугунги кундача унинг қаерда экани номаълум.

Маълумотлар асосида бир қанча давлатларнинг элчиликлари дипломатларини Қобулдан кўчира бошлаган.

Ўз фуқароларини эвакуация қилиш топшириғини президент Садир Жапаров ҳам берган.