17-августда коронавируснинг янги 341 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 151;
- Чуй вилоятида — 93;
- Баткен вилоятида — 16;
- Жалолобод вилоятида — 22;
- Иссиқкўл вилоятида — 29;
- Ўш шаҳрида — 3;
- Ўш вилоятида — 1;
- Норин вилоятида — 11;
- Талас вилоятида — 15.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 172 668га етди.
Охирги суткада 561 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 163 810 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 920 бемор даволмнмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 3 067.
Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган 6 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 457 киши ўлган.
Бир сутка давомида умумий 23 629 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига кўра, 17-августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 595 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини — 277 мингдан ортиқ.