Боткен: Тожик тараф Максатдаги деворнинг қурулишини тўхтатиб, хандақларни қайта тўлдирди

256
Тўлдирилган хандақлар. Сурат: Азат Курбанбеков

Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасида жойлашган Максат қишлоғида тожик томон олиб борган қурилиш ишлари тўхтатилиб, Катта-Туз участкасида қазилган хандақлар тўлдирилди. Бу ҳақда президентнинг Боткен вилоятидаги мухтор вакиллигидан 13 августда билдиришди.

Бу қарор Боткен вилоятининг етакчиси Абдикарим Алимбаев билан Тожикистоннинг Согди вилоятининг бошчиси Ражжабой Ахмадзода телефон орқали сўзлашгандан кейин қабул қилинган.

Нима бўлган?

Бунгача ижтимоий тармоқларда Максат қишлоғининг яқинидаги аниқланмаган ҳудудда Тожикистоннинг фуқаролари девор кўтараётган видео тарқалган. Видеони юборган турғунлар агар деворнинг қурилиши битса, Лайлак туманининг Максат, Арка, Марказий ва Ёшлик қишлоқлари «тўсилади» деб хавотирланишган.

Бу деворларнинг қурилиши бир неча ҳафта олдин бошланган. Максат қишлоғининг бошчиси Кубат Нишанов «24.kg» нашрига билдиришича, бу участкада қурилиш ишлари олиб борилмаслиги кераклигини билдирган.

«Бизнинг талаблардан кейин [тожик томон] қурилиш ишларини тўхтатди, бироқ деворни бузмади», — деган Нишанов.

Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигидан «Клооп»га маълум қилишларича, қирғиз-тожик чегарасидаги вазият бўйича Баткен ва Согди вилоятининг раҳбарлари 14 августда учрашади — бу ерда баҳсли ҳудудда қурилишни бузиш масаласи ҳам қаралади.

Арка қишлоғига ёнма-ён жойлашган Катта-Туз участкасида тожик томон чуқур қазий бошлагани ҳақида маълумот ОАВларида 12 августда пайдо бўла бошлаган. Бу маълумотни кейинчалик Алимбаев ҳам тасдиқлаб, сўзлашувлар бўлаётганини маълум қилишди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият

11 августда Лайлакдаги Интернационал қишлоғининг касалхонасига Тожикистон томондан ўқ отилган. Касалхонанинг 2-қаватидаги ойнага теккан ўқ АК-74 автоматидан отилган. Жабрланганлар йўқ.

Қирғиз томон Тожикистонинг чегара хизмати вакиллари билан телефон орқали сўзлашиб, тожик томон чегара ходимларининг ўқ отувчи қуролларини текширишини билдирган. Кейинчалик тожик томон уларнинг чегарачиларининг қуролидан ўқ отилмаганини, бу «тасодифан отилиб кетиши мумкинлигини» билдиришган.

Шу куни икки ўлканинг куч тизимлари йиғилиб, бу ерга келган чегара ходимлари ички текширув ўтказишга келишган.

Эртаси куни, 12 августда, президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Абдикарим Алимбаев маҳаллий куч структараларнинг етакчилари билан йиғин ўтказган. Йиғинда тожик томондан касалхона ойнасига ўқ отиш ва Тожикистоннинг чегарачилари Катта-Туз участкасида чуқур қазиётгани бўйича муҳокама бўлди.

Кейинчалик Алимбаев «Турмуш» нашрининг мухбирларига интервью бериб, касалхона ойнасига отилган ўқ бўйича текширув бораётганини билдирган.