Адвокат Фатима Якупбаева Қирғизистонда биринчи марта қарз ҳақида тилхат ва алимент ундиришга ариза ёзиш учун ёрдам берадиган Telegram-бот ишлаб чиқди. Бот «Милдет» деб аталади, қирғиз ва рус тилларида ишлайди.
Якупбаеванинг айтишича, Қирғизистонда аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича онлайн-сервислар деярлик ривожланган эмас. Юридик ёрдам кўпроқ оффлайн режимида, одатда ҳақ тўлаб олиб борилади.
«Юридик маслаҳатга мухтож, бироқ юридик кенгашнинг ҳақини тўлашга маблағи етмаган одамлар тез орада, кўп куч сарфламай саволларига жавоб олишга имкони бўлишини истайман», — дейди адвокат.
Виртуал юрист хусусий тадбиркорни рўйхатга олганда, қандай қилиб алимент ундиришни билади ва солиқ, истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маслаҳат бера олади.
Фатима Якупбаева ким?
Фатима Якупбаева — адвокат, корпоратив юрист. У медиация билан шуғулланади ва икки халқаро третей судида арбитражлик қилади.