Ўш: Осилган ҳолда топилган аёлнинг жасади бир ҳафтадан кейин қайта эксгумацияланди

259
Иллюстратив сурат. Муаллифи: Тойчубек Боронбаев/Kloop

Ўш шаҳрида ўз жонига қасд қилди дейилган аёлнинг жасади бир ҳафтадан кейин эрининг ариза асосида эксгумация қилинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш ШИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 33 ёшдаги аёлнинг жасади 8 июлдан 9 июлга ўтар кечаси тунги соат 1:30 атрофида ўзи уйида осилган ҳолда топилган. Унинг турмуш ўртоғи Россияда бўлгани сабаб милиция жасадни марҳумнинг яқинларига бермай кутиб турган.

9 июль куни эри қайтиб келиб, аёлни экспертизага беришдан бош тортиб жасадни олиб кетишган.

Бироқ тўрт кундан кейин марҳумнинг эри милицияга ўликни эксгумация қилиш бўйича ариза ёзган. У «уйидан аёли тўплаган катта миқдордаги пул йўқолганини айтиб, уни «кимдир ўзини ўлдиришга мажбурлаган бўлиши мумкин» деб билдирган.

«Ўша пулдан ҳеч нима қолмабди. Пулни кимдир қўрқитиб олиб, пулларни қайтаролмай, аёлим қўрққанидан ўзини осган бўлиши мумкин. Кимдир калтаклаб, уриб олиб кетиши мумкин», — деб ариза ёзган у.

Шу сабаб милиция «Ўзини ўлдиришга етказиш» моддаси билан судгача текширув бошлаган. 14 июлда аёлнинг жасади қазиб олиниб, экспертизадан ўтказилган. Ҳозир натижаси чиқмаган.

Жорий йилнинг 8 февралида Ўш вилоятининг Олай туманида 25 ёшдаги аёл ўз уйида осилган ҳолда топилган. Унда марҳумнинг онаси «қизим ўзини-ўзи осмаган» деб милицияга ариза ёзиб, ўлим сабабини текширишни талаб қилган.