Президент Садир Жапаров 23-июлда COVID-19га қарши эмланди.
Эмлашдан ўтгандан кейин Жапаров ўлка фуқароларини коронавирусдан эмланишга чақирди.
Жапаров Sinopharm хитой вакцинасининг биринчи дозасини олди. Бунгача президентнинг матбуот хизмати Жапаров антителоларининг кўрсаткичи юқори бўлгани сабаб эмланмаганини билдирган.
Шундан сўнг соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам шу версияни айтган. У агарда президентнинг антителоларининг кўрсаткичи камайса, унда эмлашдан ўтиши таклиф қилинишини қўшимча қилган.
Қирғизистон бўйича эмлов кампанияси 2021-йилнинг март ойи охирида бошланган. Бироқ аҳолини эмлашга ўлкага Sinopharm хитой вакцинасининг иккинчи партияси олиб келингандан кейингина, коронавируснинг учинчи тўлқини давом этаётган пайтда июль ойида бошланган.
Sinopharm келгандан кейин кўп ўтмай президент давлат муассасаларига давлат ходимларидан бошлаб қишлоқ ҳукуматигача барчасини эмлашдан ўтказишни топширган. Шу билан бирга ўлка бўйича 900 эмлаш маркази очилган, у ерда хоҳловчиларнинг ҳаммаси эмланса бўлади.
Ҳозирда қирғизистонликларга вакцинанинг уч тури берилади: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-швед AstraZeneca вакциналари.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 22-июлга кўра ўлка бўйича 421 293 одам вакцина олди.