Рақамлаштиришга сармоя жалб қилиш масалаларига куратор бўлиб россиялик собиқ амалдор тайинланди

225

Президент Садир Жапаров 21 июлда «Қирғиз Республикасининг рақамли трансформациялашнинг бундан кейинги чоралари ҳақидаги» фармонини имзолади.

Бу фармони билан Жапаров президентга қарашли рақамлаштириш масалалари бўйича кузатув кенгашини тузишни топширди. Мазкур кенгашнинг котиби қилиб Жапаров маслаҳатчиси *Павел Хрипуновни тайинлади. У жамоатчилик ишида ишлаб, инвестиция жалб қилиш масалаларига масъул бўлади.

*Шунингдек президентнинг сайтида Хрипунов давлат раҳбарининг маслаҳатчиси қатори кўрсатилган эмас.

Давлат раҳбари министрлар кабинетига шу йилнинг 29 июлигача кузатув кенгашининг ижройи органи қатори лойиҳавий офис ташкил қилишни топширди.

Павел Хрипунов ким?

Павел Хрипунов, сурат: kaktus.media

Павел Хрипунов Ўш вилоятининг фуқароси. 1977 йили туғилган. Tadviser порталининг маълумотига кўра, 2001 йили «Енгил саноат ва фуқаровий ҳуқуқ мутахассислиги бўйича Москва давлат қурилиш университетини тугатган.

Ахборот технологиялари тармоғида Хрипунов 1997 йилдан буён ишлаб келади.

2017 йили у Россиянинг нафақа фондининг автоматлаштирилган ахборот системасининг инфраструктурасини бошқариш департаментининг (ОПФ) етакчилик хизматига тайинланган, бу хизматда у АМС ОПФ-2 ахборот системасини уюштириш ва бошқариш масалаларини назорат қилган. ОПФдан 2018 йили кетган.

2018 йили Навалнийнинг* Владивостокдаги Штаби Хрипунов 2017 йили 10,5 млн рубль топганини билдирган.

*Навалнийнинг штаблари — россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг Коррупцияга қарши курашиш фонди (ККФ) томонидан очилган ташкилотлар. 2020 йили КҚКФ чет эллик агентнинг функциясини бажарган ташкилот деб эълон қилган. Бир йилдан кейин Москва шаҳар суди фондни «экстремистик ташкилот» деб топган. Шу қарор билан суд ККФнинг ишини тез орада тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган. Экспертлар рус ҳукуматининг ҳаракатини мухолифатга қарши курашиш ва уни ўлкада йўқ қилиш қатори баҳолашади.

«Сизлар ўйланиб кўрсангизлар! Орамиздан кўпчилигимиз Хрипунов нимани бошқаришини умуман тушунмаймиз. Амалдорнинг вазифалари шаффоф эмас, шу сабаб унинг фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш анча оғир», — деб таъкидлашган 2018 йили Штаб ходимлари.