Парламентнинг депутатлари 22 июлда йиғин вақтида президент Садир Жапаров таклиф қилган икки қонун лойиҳасини мукаммал ишлаб чиқишга юборишга қарор қилишди.
Гап «Маҳаллий давлат маъмуриятлари ҳақидаги» ва «Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги» қонун лойиҳалари ҳақида бўлмоқда.
Қонун лойиҳаси нима ҳақда?
Икки қонун лойиҳасини ҳам давлат раҳбари Садир Жапаров таклиф қилган. «Маҳаллий давлат маъмуриятлари ҳақидаги» қонун лойиҳасида ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортиш процессини оғирлашиш қаралган.
Ҳужжатга кўра, ҳокимларни президентнинг розилиги билан ва бош прокурорнинг таклифи билан жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилган. Ҳокимлик лавозими ҳужжатга кўра, сиёсий хизмат бўлиб, уларга дахлсизлик берилади.
Ҳоким ўзининг ваколатларини тўхтатгандан кейин ва эгаллаган хизматидан бўшатилгандан кейин ҳокимнинг ваколатларини давом эттираётган вақтда қилган қонунга қарши ишлари учун жиноий жавобгарлигига шу моддада кўрсатилгандан бошқа бошқа тартибда тортилиши мумкин эмас», — деб айтилади қонунда.
Жапаров таклиф қилган «Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги» иккинчи қонун лойиҳасида Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мерларини тайинлаш ваколатларини ҳуқуқини министрлар кабинетининг бошчисига бериш таклиф қилинган.
Ҳужжатга кўра, министрлар кабинетининг бошчиси* Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мерларини маҳаллий шаҳар кенгашининг розилиги билан тайинлайди. Қолган бошқа шаҳар раҳбарларини тайинлаш ҳуқуқини шаҳар кенгашининг розилиги билан ҳокимга бериш таклиф қилинган.
*Амалдаги қонун бўйича, шаҳар мерларини шаҳар кенгаши тайинлайди. Мэрнинг ўзи уни сайлаган шаҳар кенгашининг чақирилиш муддати битгунча тайинланади.
«Маҳаллий кенгашнинг розилигини олиш учун бир номзод киритилади. Маҳаллий кенгаш 5 иш кунида таклиф қилинган номзоднинг бирига розилик беради ёки уни инкор қилади», — дейилади ҳужжатда.
Агар кўрсатилган беш кун давомида номзод қаралмаса, номзод бўйича маъқуллик берилди деб ҳисобланади. Агар кўрсатилган вақтда номзодни тайинлашга розилик беришдан бош тортилса, унда ҳоким, министрлар кабинетининг раиси мерни ўзи тайинлайди.
Қонун лойиҳасининг иккиси ҳам Жапаров 21 июлда халқ вакиллари билан давлат резиденциясида учрашув ўтказишди деган маълумот давомида тўлиқлаб ишлаб чиқишга юборилди.
Кейинчалик президент билан депутатлар Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлашни муҳокама қилишгани маълум бўлган. Ўша вақтда учрашув бўлиши президентнинг матбуот хизматида ҳам, парламентнинг матбуот хизматида ҳам айтилган эмас.