Республика штаби 15-июлда ўлкада коронавируснинг 1 290 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 40 нафар тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 726 (17 ходим);
- Чуй вилоятида — 176 (икки ходим);
- Баткен вилоятида — 115 (12 ходим);
- Ўш вилоятида — 72 (уч ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 56 (икки ходим);
- Жалолобод вилоятида — 55 (икки ходим);
- Ўш шаҳрида — 53;
- Талас вилоятида — 19;
- Норин вилоятида — 18 (икки ходим).
Шунингдек ўтган суткада 1 029 бемор соғайиб, 10 киши вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, учтаси Чуй вилоятида ва бири Жалолобод вилоятида.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 144 958га етди. Касалхонадан 121 760 бемор соғайиб, 2 143 киши вафот этди.
Бугунги кунда 4 813 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасида 217 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари, 15 057 киши уй шароитида даволанмоқда.