Алимқадир Бейшеналиев: Мажбурий эмлов зўрлаш эмас — илтимос

238

Қирғизистонда коронавирусга қарши мажбурлаб вакцина олдириш йўқ. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев Жогорку Кенешнинг 14-июлдаги йиғинида билдирди.

Ўлкада мажбурлаб вакцина олдириш йўқ деган билдируви билан аҳолини мажбурлаб эмлашдан ўтказиш бўладими, йўқми деб савол берган депутат Улугбек Садиковга жавоб берди.

Вазирнинг айтишича, ўлка ҳудудида вакцина олишга мажбурлаган ҳолатлар йўқ, фақат илтимос қатори айтилмоқда.

«Президент Садир Жапаров вазирлик билан давлат муассасаларининг ходимлари намуна бўлиб, вакцина олиши керак деб билдирган. Бу мажбурлаш эмас, шунчаки илтимос қатори айтилган» — деб аниқлик киритди Бейшеналиев.

Бунгача Жапаров вазирликдан тортиб қишлоқ ҳукуматларигача барча муассасаларга ва давлат органларининг ходимларига COVID-19га қарши эмлашдан ўтишни топширган. Шу билан бирга давлат раҳбарининг ўзи эмлашдан ўтмаган. Унинг аппарати Жапаровда антителоларнинг сони юқори эканини айтади.

Бироқ жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан оғригандан кейин антителоларнинг самаралилигини ҳамон ўрганмоқда. Улар организмда антителоларнинг сонига қарамай вакцина олишни таклиф қилишмоқда.

Қирғизистонда аҳолини эмлаш ишлари 2021-йилнинг март ойининг охирида бошланган. Бироқ унинг фаол фазаси 12-июлда, ўлкага Хитойдан Sinopharm вакцинасининг иккинчи партияси келгандан кейин бошланган.

Ҳукумат ўлка бўйича 900га яқин эмлаш марказларини очди, бу ерда истаган одам вакцинани бепул олса бўлади. ССВнинг маълумоти бўйича, 14-июлга кўра 140 минг киши вакцинанинг биринчи дозасини олган, иккинчи дозаси билан эмлашдан 87 минг одам ўтган.