«Клооп»нинг Бишкек, Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларининг сайлов участкаларида юрган кузатувчилари шаҳар кенгашларини қайта сайлашда қонунбузарликларни аниқлашмоқда. Соат 12:00га кўра қандай қоида бузишлар бўлганини айтиб берамиз.
Қуръа ташлаш
Кузатувчилар Ўш шаҳридаги № 5904 участкасида қуръа ташлаш ўтказилмаганини айтишди.
«Биз кеча қуръа ташлаганмиз, бугун қайта ўтказишни зарурати йўқ. Бошқа кузатувчилар иштирокида бўлган», — деб билдиришган УСК аъзолари.
Бизнинг кузатувчилар ариза ёзишди, бироқ УСК аъзолари қабул қилишдан бош тортишди.
Шундай қонун бузиш Тўқмоқда №7063 участкасида кузатилган. УСК раисаси «назорат рўйхатини очиш қуръа бўлиб ҳисобланишини» билдирди. Бизнинг кузатувчилар ариза беришди, бироқ қабул қилинмади.
Бишкекдаги №1028 участкада ҳам қуръа ўтган эмас. Бу ҳақда бизнинг кузатувчилар маълум қилишди. Уларнинг айтишича, УСК аъзолари қуръани 9 июлда ўтказдик деб жавоб беришган — бу қонун бузиш бўлиб саналади.
«Маҳаллий кенгаш депутатларини сайлаш ҳақидаги» қонун бўйича қуръа сайлов куни соат 07:00да ўтказилиши керак. Унда УСК аъзоларининг вазифалари тақсимланади.
Рўйхатлар
Бишкекда №1217 участкада «Биздин Кыргызстан» партиясининг кузатувчилари овоз бериб чиққан сайловчиларнинг рўйхатини тузишмоқда.
«Онугуу Прогресс» билан «Ишенимди» кузатувчилари ҳам қолишмади. Кузатувчиларимиз Бишкекда №1217 ва № 1343 участкаларида улар овоз берган сайловчиларни рўйхатга олишаётганини сезишган.
Ўш шаҳридаги №5312 УСК яқинида номаълум аёл сайловчиларни кутиб олиб, белгилаган. «Клооп»нинг кузатувчилари буни видеога олган.