Россиялик урбанист ва блогер Иля Варламов Ўшга келди. У жанубий шаҳар кўчаларини айланиб, кўп қаватли уйларнинг бирини деворидаги совет мозаикасига назар солиб, тротуарда чиқиндиларни кўрган.
Варламов Ўш кўчаларининг бирида арслоннинг скулптурасини кўриб, уни «жуда чиройли» экан деди.
Бундан ташқари, у «Ўш мэриясининг ходимлари гувоҳномасини кўрсатиб, блогерга видеога олишни тақиқлаган» аёлни тасвирга олган.
«Мэриянинг ходимлари ортимиздан тушди», — деб ёзган у. Бу аёл уйимга кетяпман деб жавоб берган.
Бунгача Варламов Бишкекка келиб, ютуб-каналига лавҳа тайёрлаган. Унда шаҳар инфраструктурасини, йўлларни, яқинда қурилган истироҳат боғларини ва ҳукуматнинг ишини танқид қилган. У «Живой Журнал» сайтида Бишкек қандай таассурот қолдирганини ва нимаси ёқмаганини ҳам ёзган.
Варламов Бишкекка 2 сентябрда, яна бир россиялик блогер Максим Верник билан келган. Бир неча кунлик саёҳатда шаҳардан олган таассуротларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бўлишган.
Қолаверса маҳаллий ҳайдовчиларнинг йўлдаги маданиятини кўриб, уларни инстаграм саҳифасида «қўйлар» деб атагани учун таҳдидлар ҳам бўлган.
Ғазабланган қирғизистонликлар норозилигини уятли сўзлар билан ёзишган, эркин кураш бўйича спорт устаси Тилек Усупов Варламовга «учрашиб, йўлдаги қўйларни муҳокама қилишни» таклиф қилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Варламов «Супарада» ўша вақтда «Мекеним Кыргызстан» партиясидан депутатликка номзод бўлган халқ вакили Марлен Маматалиев билан овқатлангани муҳокама қилинган. Мазкур партия таъсирли Матраимовларнинг клани билан алоқадорлиги айтиб келинади.
Фойдаланувчилар Маматалиевни «меҳмондўстлигини» хуш кўришмаган, бироқ Варламов ўзи ижтимоий тармоққа этнокомплексда янгиликлар чиқарилишидан тортиб, кутилмаганда депутат билан учрашиб қолганини ёзган.
Варламов икки марта интервью беришга улгуриб, Бишкек қандай таассурот қолдиргани ҳақида айтиб берган.