11 июлда Қирғизистонга коронавирусга қарши Sinopharm хитой вакцинаси келди. Махсус борт умумий Хитойдан вакцинанинг 1 млн 250 минг дозасини олиб келди. Бу ҳақда Республика штаб билдирди.
«Унинг орасидан вакцинанинг 1 млн 100 минг дозаси республика бюджети ҳисобидан олинди, 150 минг доза хитой томондан қайтариқсиз асосда берилди», — деб таъкидлашди штабдан.
Бунгача соғлиқни сақлаш вазирилиги вакцина Хитойдан 10 июлгача олиб келинишини билдирган.
Sinopharmни олиб келиш муаммоси
Хитой ҳукумати Қирғизистонга Sinopharm вакцинасининг 300 минг дозасини текинга берган. Биринчи 150 минг доза ўлкага март ойида олиб келинган. Иккинчи партия билан 150 минг дозани Қирғизистон ҳукумати бир ойдан бери олиб келолмаган.
Соғлиқни сақлаш вазири Sinopharmнинг иккинчи партиясини «самолёт ҳам, Пекинга борадиган рейс ҳам йўқлиги сабаб» олиб келолмаётганини билдирган эди. Кейин ҳукумат Sinopharmни* иккинчи партиясини олиб келишга маблағ излаётгани маълум бўлган.
*Вакцинанинг биринчи партияси ўлкага бепул етказилган
«Иккинчи партияни олиб келишга маблағ ажратилмаган, шу сабаб вазирлик халқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқда. Транспорт харажатларига 150 минг доллардан ортиқ пул керак», — деб билдирган Республика иммунопрофилактика марказининг бошчиси Гулбара Ишенаписова 9 июнда.
Кейин Ишенаписова вакцинани олиб келишга UNICEF ёрдам берганини, препаратларни олиб келиш қийинчилиги Хитойдан Қирғизистонга авиарейс йўқлиги сабаб юзага келганини билдирган.
29 июнда Хитойнинг Қирғизистондаги элчилиги ХХР ҳукумати томонидан ажратилган вакцинанинг 150 минг дозаси 20 июндан бери Пекин аэропортида самолёт кутаётганини маълум қилган.
У билдирувда элчилик шартнома бўйича препаратларни қирғиз томон ўзи олиб кетиши кераклигини айтган. Кейинчалик 30 июнда, ҳукумат Sinopharmнинг 1,1 млн дозасини сотиб олиш учун келишгани маълум бўлган. Унда министрлар кабинетининг матбуот хизмати вакцина Қирғизистонга «яқин кунларда» чартер рейс билан олиб келинишини таъкидлаган.
«Шу борт билан Sinopharmни Хитой бепул берган 150 минг дозаси олиб келинади», — деб айтилган министрлар кабинетининг билдирувида.
Депутат Наталя Никитенков 9 июлда фейсбук саҳифасида ҳукумат билан соғлиқни сақлаш вазирлигини танқид қилган.
«Вакцина йўқ. Ҳукумат сотиб олишга киришмоқда. Совғага берилган вакцинани олиб келолмаяпмиз. Самолёт йўқ. Бу орада раҳбарият командировкаларга, ўзларини даволашга тинмай учиб юрибди. Биз бугунги кунда минтақадаги давлатлардан ҳам ортда қолдик», — деб билдирган Никитенко.
Республика штабнинг 11 июлдаги маълумотига кўра, ўлкада деярлик 130 минг киши коронавирусга қарши эмланди.