Парламентда Мустақиллик куни муносабати билан 4 минг нафар кишига амнистия бериш таклиф қилинди

301

Парламент депутатлари «Қирғиз Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия ҳақидаги» қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишди. Ҳужжат Жогорку Кенеш сайтига жойланди.

Агар қонун лойиҳасига қўл қўйилса, 4 мингдан ортиқ одамга амнистия берилади.

Кимлар озодликка чиқади?

Агар қонун лойиҳаси қабул қилиниб, амнистия эълон қилинса оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун судланганлар озодликка чиқади:

  • 60 ёшдан катта эркакларни ва 55 ёшдан катта аёлларни;
  • I ва II гуруҳ ногирони бўлган имконияти чекланган одамларни;
  • икки кам бўлмаган вояга етмаган болалари ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган имконияти чекланган болалари бўлган, оилани ёлғиз боқувчилари;
  • унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта қилганлар;
  • шу қонун кучга кирган куни жазосини ўтолмаган қисми бир йилдан кам вақтни тузган аёллар ва вояга етмаганларни.

Амнистиянинг бу тури ўта оғир жиноят қилганларга тегишли эмас.

Кимларнинг қамоқ муддати қисқаради?

Депутатлар «Амнистиянинг асослари ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақидаги» қонунга таяниб, бир қатор қирғизистонликларнинг жазоси ўталмаган муддатини қисқартиришни таклиф қилишмоқда.

Қуйидаги жиноятларнинг муддати қисқартирилади:

  • унча оғир бўлмаган жиноятлар учун судланганларга — жазони ўталмаган муддатини 1/2га;
  • оғир жиноятлар учун судланганларга — жазонинг ўталмаган муддатини 1/3га;
  • ўзгача оғир жиноят учун судланганларнинг — жазони ўталмаган муддатини 1/34га.

Бироқ, амнистия барчага тегишли эмас — бу категорияга кирмаганлар ҳам бор.

«Амнистия ҳақидаги қонунда кўрсатилган жиноятларнинг айрим турлари бўйича айбланганларга, судланувчиларга ва судланганларга нисбатан қонун лойиҳаси қўлланилмайди», — деб таъкидлашган депутатлар асосномада.

Гап амнистия ҳақидаги қонуннинг 6 ва 7-моддасида ёзилган ҳолатлар ҳақида бўлмоқда. Масалан, умрбод кесилганлар, бундан ташқари қийноқ, терроризм ва вояга етмаганларни зўрлаш учун судланганлар амнистияга илинмайди. Амнистияга илинмаганларнинг рўйхати билан қуйида танишасиз.

Бундан ташқари, «қонуннинг ҳаракати суд томонидан озодликдан маҳрум қилиниб, бироқ қидирувда бўлганларга қўлланилмайди».

Садир Жапаров келгандан кейин эълон қилинган амнистия ва афвлар

Қирғизистон 2020 йилнинг октябридан бошлаб ҳукумат алмашгандан сўнг бир марта амнистия ўтказиб, президентнинг фармони билан йирик афв эълон қилинди. Октябрнинг бошида президент ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров қамоқдагиларнинг сонини камайтириш кераклигини билдирган.

У қамоқда ўтирган кўп йиллик тажрибасига таяниб, судланганларнинг кўпи бу ерда адолатсиз* ўтирибди деган.

«Агар, масалан у ерда 5 минг одам бўлса, 2 минги — бегуноҳлар. Уларнинг орасида амалдорларнинг, бойларнинг болалари йўқ, ҳаммаси оддий оиладан чиққанлар. Кўпини ишни ёпиш учун қамашади. Натижа кўрсатиш учун. Агар улар афв сўраб мурожаат қилишса, улар бўшатилади. Биз уларни озод қиламиз», — деб ваъда қилган Садир Жапаров 12 ноябрда матбуот анжуманида.

*Кейин президент бўлгандан сўнг Садир Жапаров россиялик «Коммерсант» нашрига биринчи марта интервью бериб, ўлкада ҳукуматни алмаштиришга кўпроқ муқаддам судланганлар кўмаклашганини айтган.

«Мен қамоқда ўтирган 3,5 йил ичида оддий фуқароларга ёрдам бериб келдим, жиноятчиларга ёрдам бермаганман.

Менга мурожаат қилган 100дан ортиқ одам мен қамоқдалигимда озод бўлди. Улар менга ишлай бошлашди, мен ҳақимда маълумот тарқатиб, яхши одам эканимни билдиришди. Мен чиққанимда ҳаммаси митингга келиб, қўллашди», — деб таъкидлади у.

18 ноябрда ЖЎДХнинг матбуот хизмати президент ҳузуридаги Афв этиш котибиятига афв сўраган 1800 хат келганини билдирган. Уларнинг орасидан 268и қаноатлантирилган.

«Бугунги кунда президент в.б. Жапаровнинг афв қилиш ҳақидаги буйруғига мувофиқ, жазо ўташ жойларидан 230 одам бўшатилган, 38 судланувчининг муддати қисқартирилган. Ҳозир бу бўйича ишлар давом этмоқда, яқинда бошқа илтимослар бўйича қарорлар келишини кутяпмиз», — деб билдиришган ЖЎДХдан.

2021 йилнинг 25 мартида ЖЎДХ 2021 йилда Жапаровга 1378 илтимос келганини хабар қилган. Уларнинг орасидан 245и бажарилган.

“[…] Президентнинг 18.02.2021 йилдаги «Судланганларни афв этиш ҳақидаги» қонунига мувофиқ, 245 судланган афв қилинди (уларнинг орасидан 89 озод қилинди, 156 одамнинг жазо муддати қисқартирилди)”, — деб билдирган ЖЎДҚ.

Муассаса 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушининг 75 йиллиги муносабати билан ва 2010 йилдаги Халқ Апрель революциясининг 10 йиллигига ҳам 975 судланувчига нисбатан афв қўлланилганини айтган. Унинг ичидан 82 нафар киши жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, яна 895 кишининг жазо ўташ муддати қисқартирилган.

Афв ва амнистия бериш ҳақидаги фармонлар билан ўлкада жиноятлар сони ўсган. Миллий статкомнинг маълумотига кўра, 2021 йилнинг биринчи кварталида ўтган 2020 йилга нисбатан жиноятнинг сони 31%га ўсган, қоидабузарликлар сони 10%га кўпайган.

Инсонийликка қарши жиноятларнинг сони 23%га кўпайган, қотиллик 21%га кўпайган, зўрлаш 17%га орта бошлаган. Жиноятларнинг сони нисбатан Иссиқкўл вилоятида қайд этилган — 2,6 марта, Норин ва Ўш вилоятларида бир ярим марта.

Миллий статкомнинг маълумотига қараганда, гумондорларнинг деярлик ярми ишсиз бўлган. Уларнинг орасида Садир Жапаровнинг фармони ва амнистияси билан озод қилингани бор—йўқлиги номаълум.

Охирги ойларда жиноятнинг ортиши қамоқдагиларнинг кескин бўшатилиши сабаб бўлиши мумкинми деган масала парламентда олдин ҳам кўтарилган. Аниқроғи, депутат Жанар Акаев сўраган.

«Президент охирги вақтда юзлаган одамга амнистия берган. Турмадан кимлар чиқмоқда? Улар кимлигини аниқлаш керак. Амнистия берса бўладими, аввал берилган. Мингга яқин одамлар озодликка чиққан. Улар энди жиноят қилмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди», — деб таъкидлаган депутат.

Бироқ парламент таътилга чиққунча бу масала муҳокама қилинмаган.