Тожикистон ҳукуматининг қарорига кўра, ўлканинг 18 ёшдан катта фуқаролари мажбурий равишда эмланишлари керак. Бу ҳақда COVID-19 тарқалишини олдини олиш учун эпидемияга қарши чоралар кўриш бўйича республика штаб 3 июлда билдирди.
Шунингдек штаб бошқа давлатларга чиққан фуқароларга қайтиб келганда ПЧР-тест бор-йўқлигига қарамай COVID-19га қарши текширувдан ўтиб, ўн кун изоляцияда бўлишни таклиф қилди.
Шу билан бирга ҳукумат тожикистонликларни той-маросим ўтказишда меҳмонларнинг сонини қисқартиришга чақирди.
Тожикистонда эмлаш 23 мартда бошланган. Ўлкада Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca ва SinoVac компаниясининг «CoronaVac» вакцинаси фойдаланилмоқда.
CentralAsia.Media нашрининг маълумотига кўра, Тожикистонда вакцинанинг биринчи дозасини 205 мингдан ортиқ фуқаро олган.
Қирғизистонда эмлаш 29 мартда бошланган. 4 июлга кўра ўлкада 118 минг одам эмлашдан ўтган.
Марказий Осиёда аҳолини эмлаш бўйича Қозоғистон олдинда. Ўлкада 3,5 млн одам вакцина олган. Ўзбекистонда эса 2,3 млн, Монголияда 2 млндан ортиқ одам эмланган.