Қирғизистонда коронавируснинг 1 965 янги ҳолати қайд этилди — унинг 1 490 нафари Бишкекда

261

Республика штаби 30-июнда ўлкада коронавируснинг 1 965 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтириб олганлар орасида 39 тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 1 490 (22 ходим);
  • Чуй вилоятида — 111;
  • Ўш вилоятида — 94 (тўрт медик);
  • Жалолобод вилоятида — 93;
  • Баткен вилоятида — 73 (тўққиз ходим);
  • Ўш шаҳрида — 45 (икки ходим);
  • Иссиқкўлда вилоятида — 35 (бир ходим);
  • Норин вилоятида — 16;
  • Талас вилоятида — 8 (бир медик).

Шунингдек ўтган суткада 571 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 256, Ўш шаҳрида — 74, Чуй вилоятида — 68, Ўш вилоятида — 63, Жалолобод вилоятида — 56, Баткен вилоятида — 34, Талас вилоятида саккиз, Иссиқкўлда етти ва Норин вилоятида беш киши касалликдан соғайди.

Бундан ташқари, COVID-19дан саккиз бемор вафот этди — уларнинг учови Баткен вилоятида, Бишкек шаҳрида ва Иссиқкўл вилоятида иккитадан, бири Ўш шаҳрида.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 125 003га етди — уларнинг 5 408и тиббиёт ходимлари. Касалликдан 110 082 бемор соғайиб, 2 минг киши вафот этган.

Бугунги кунда 3 389 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 158и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари 8 454 киши уй шароитида даволанмоқда.