Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қудаси, депутат Алиярбек Абжалиев давлат бюджетига 20 млн сом ўтказди. Бу ҳақда «Клооп»га миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот котиби Назгул Кидиралиева билдирди.
ОАВлари депутат 27 июнда қирғиз-қозоқ чегараси орқали ўлкага қайтиб, МХДҚда сўроқ қилинганини маълум қилишди. Бироқ МХДҚ бу маълумотни тасдиқламади. Шунингдек муассасадан Абжалиев «қўлга олинди» деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди дейишди.
1 мартда Абжалиев «Ноқонуний бойишда» гумон қилинаётгани маълум бўлган. МХДҚнинг маълумотига кўра, Абжалиев собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан бўлган қариндошлик алоқаларидан фойдаланиб, давлат органларининг ишига аралашиб, жисмоний шахсларнинг манфаатини ҳимоя қилган.
*Депутатнинг ўғли Атабек Абжалиев собиқ президентнинг қизи Бактигул Шариповага уйланган.
Махсус хизмат депутатга тегишли 20дан ортиқ квартира, вип-шаҳарчалардан бир неча уйлар, панционат ва ер участкалари, шунингдек Туркия ва Араб Амирликларида кўчмас мулклари борлиги аниқланганини билдирган. Абжалиев бу айбловларни инкор қилиб, кўп ўтмай Туркияга чиқиб кетган.
Абжалиевнинг мулкларига боғлиқ текширувлар
«Фактчек» ва «Кактус» нашрлари 2020 йилнинг апрель ойида Алиярбек Абжалиевга тегишли компаниялар ва унинг мулки ҳақидаги текширувларни эълон қилган. Унга кўра, Абжалиевнинг ўзига биргина машина расмийлаштирилгани маълум бўлган.
Бироқ Абжалиевнинг собиқ аёли Гулсара Сулайманова ва ўғли Темирлан Токобековга 30 компания расмийлаштирилгани ошкор қилинган. Компанияларнинг кўпчилиги қурилиш, сайёҳлик ва тоғ-конлар билан шуғулланишади.
Шу йилнинг 11 февралида «ПолитКлиника» нашри «Кайинди кабель заводининг янги хўжайинларга берилиши» номли суриштирувни чиқарган. Унда Абжалиевнинг собиқ аёли Гулсара Сулайманова қариндошлари орқали «Кайинди кабель заводини» ўзига қарашли компанияга ўтказиб олгани айтилган.
Суриштирувчилар заводнинг мулклари янги хўжайинларга берилгандан кейин 24,79% акцияси бор мамлакат бир тийин ҳам олмагани, бу ишлар махсус хизматларнинг операциясининг фонида ўтганини таъкидлашган.
«ПолитКлиника»нинг маълумотига қараганда, заводнинг ишлаб чиқариш мулклари 2018 йили май-август ойлари оралиғида Сулайманованинг қариндошлари — туғишган укаси Кушбак Сулаймановва куёви Айбек Турдубаев орқали — «Металл-Кен» МЧЖга ўтиб кетган.
Журналистлар улар завод акционерларининг орасига кириб, назорат акциясига эга бўлганини ва акционерларнинг йиғинини таъминлаганини аниқлашган. Суриштирувнинг маълумотига таянсак, шу йиғинда заводнинг мулкининг қарзидан қутилиш учун «Металл-Кенге» ўтказиб бериш қарорини қабул қилган.
Бироқ компания энг муҳим мулкка — ишхонанинг асосий биносига эга бўлолмаган. Бино «Таргет Компани» қирғиз компаниясининг қарамоғида бўлган. Шу ерда журналистларнинг айтишича ишга МХДҚ аралашган.
Суриштирувчилар 2018 йилнинг май ойида куч тизимлари «НДСни қайтариш бўйича жиноий ишга боғлиқ» «Таргет Компани»нинг эгаларини ва бошқа бинони қамоққа олганини ёзади.
«ПолитКлиника»нинг маълумотига кўра, шу йилнинг май ойида Абжалиевнинг собиқ аёли ва махсус хизматларга боғлиқ яна бошқа воқеалар бўлган. Ўша вақтда Гулсара Сулайманова ва Айбек Турдубаев эгалик қилган «Аскаренерго» компанияси МХДҚга тегишли бўлган жойга офис қурган ва Бишкекнинг ғарбий қисмидаги МХДҚнинг коттежларига электр энергиясини етказа бошлаган. Шунингдек компания кейинчалик Кайинди кабель заводига ҳам электр энергиясини етказа бошлайди. МХДҚ бу маълумотни инкор қилган.