Сутка ичида COVID-19 касалидан етти киши вафот этди, 892 ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада COVID-19 касаллигидан етти бемор вафот этганини маълум қилди. Уч киши Бишкекда, иккиси Чуй вилоятида, Ўш ва Жалолобод вилоятларида биттадан одам ўлган.

Муассасанинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтиргани тасдиқланган 1 971 одам вафот этган.

Вазирликнинг маълумоти бўйича сутка давомида коронавирус 892 кишида аниқланди.

  • Бишкек — 401;
  • Ўш вилояти — 81;
  • Ўш — 55;
  • Чуй вилояти — 143;
  • Жалолобод вилояти — 110;
  • Баткен вилояти — 61;
  • Иссиқкўл вилояти — 27;
  • Норин вилояти — 7;
  • Талас вилояти — 7.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 119 973 кишига етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 524 бемор соғайиб касалхонадан чиқарилди. Ўлка бўйича пандемия вақтида коронавирус ёки касалхонадан ташқари пневмониядан 107 915 бемор соғайди.

Сутка давомида 36 медик COVID-19 касаллигини юқтиргани маълум бўлди. Умумий пандемия бошлангандан бери коронавирус 5 267 тиббиёт ходимида тасдиқланди, уларнинг орасидан умумий 4 830 ходим соғайди.

Шунингдек штаб 26-июнга кўра касалхоналарда 2 811 бемор даволанаётганини, улардан 132си ўта оғир аҳволда эканини билдирди. Бундан ташқари, яна 6 108 одам амбулатор шароитда даволанмоқда.