Президент МХДҚнинг Антикоррупция хизматини тарқатди

305

Президент Садир Жапаров МХДҚнинг Анти коррупция хизматини тарқатди. Тегишли фармонга у 25 июнда қўл қўйди.

Фармонда мазкур хизмат МХДҚнинг «фаолиятини оптимизациялаш мақсадида» тарқатилгани айтилади.

Президент маъмуриятининг билдирувида Жапаров «иқтисодий ислоҳотлар асосида фискал, суд ва ҳуқуқ тартибот органларининг иши такомиллаштирилади деб бир неча марта айтгани» таъкидланган.

«Биринчи навбатда давлатни бизнесга аралашуви камайиб, тадбиркорлар учун ёқимли муҳит яратиш учун барча имкониятлар сарфланади. МХДҚнинг Анти коррупция хизматини тарқатилиши бу тармоқдаги кескин чораларнинг бири», — деб билдиришди президент маъмуриятидан.

Бизнесменлар билан учрашув

МХДҚнинг Анти коррупция хизмати тарқатилишини Жапаров 23 июнда бизнес жамоатчилик билан учрашувда айтган. Унда у солиқ хизмати ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан бирга тадбиркорлар билан бирга бизнесга кўплаган текширувлар билан босим бўлмоқда деб таъкидлаган.

«Бу бизнесга бўлган босим тўхтамаганини билдиради. Шу сабаб молия полициясининг ишини чуқур таҳлил қилиб, кўплаган шикоятларни ҳисобга олиш билан бу орган ўзини-ўзи оқламаган деган хулосага келганмиз ва уни тарқатиш ҳақида қарорни қабул қилганмиз. Бу чора бизнесни қўллаш бўйича аниқ чораларнинг бири бўлган. Мазкур ҳаракатларнинг давоми сифатида МХДҚнинг Анти коррупция хизмати ёпилади. Бу бўйича тегишли фармон тайёрланмоқда», — деди у.

Анти коррупция хизмати

МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизматини тарқатиш ҳақида 2020 йили октябрда ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин айтила бошлаган. 17 октябрда собиқ президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиш олдидан МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати тарқатилгани маълум бўлган.

Бу ҳақдаги маълумот президентнинг сайтига жойланган эмас, бироқ 14 октябрда одатда ҳукуматнинг қарорлари эълон қилинувчи «Эркин Тоо» газетасига чиққан.

16 октябрда президент в.б Садир Жапаров АКС раҳбари Сагинбек Исмаиловни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни имзолаган. Шунда зудлик билан хизматнинг янги янги етакчиси бўлиб Бокбосун Апсатаров тайинлангани ҳақида маълумот чиққан.

АКС тарқалса қандай бўлади — номаълум. МХДҚ ҳеч қандай изоҳ бермаган, Жапаровнинг матбуот котиби Дастан Дуйшекеев билан боғланишнинг ҳам имкони бўлмаган.

Жээнбеков давлатни бошқариб турганда МХДҚнинг АКС хизматини кўп марта танқид қилган. У мазкур хизмат коррупция билан курашиш ўрнига ўзлари «коррупцияга белигача ботиб қолганини» айтган.

МХДҚга қарашли Анти коррупция хизмати 2011 йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев томонидан тузилган. Хизмат «коррупция фактларини ва коррупция кўринишларини аниқлаш» устида ишлаган.Хурматой Нурматова