Қирғизистонда авто аварияларни ҳисобга олувчи онлайн-сервис ишга киргизилди

297

«Сорос Қирғизистон» фонди йўл ҳалокатларини ҳисобга олувчи лойиҳа бутун ўлка бўйича ишлай бошлаганини билдирди. Лойиҳа ИИВ ва «Рақамли лойиҳа» компаниясининг қўллови ва фонднинг ёрдами билан ишлаб чиқилган.

Йўл ҳалокатлари ҳақидаги маълумот 102.kg сайтида онлайн-режимда етарли эълон қилиб турилади. Фонднинг вакиллари лойиҳа синов турида иш бошлаганини таъкидлашди.

«Шу сабаб эски ва янги маълумотлар ҳамон тизимга жойланмоқда. 2021 йилнинг 1 январидан бугунги кунгача ўлкада 2 380 йўл ҳалокатлари содир бўлиб, 3 480 киши жабрланган. Шу вақт оралиғидаги воқеаларнинг маълумотлари аниқ ва воқеа бўлган жойни кўрсатади», — деб билдиришди фонддан.

Йўл ҳалокатларини аниқловчи 102.kg сайтининг скриншоти

Портал ҳалокатлар қачон бўлганини билиш учун бир ҳафтадан бир йилгача вақтни танлаб олишга имкон беради.

«Шунингдек, картадан ва статистикадан ҳар бир вилоятда қанча воқеа бўлганини кўриб чиқса бўлади. харитадан бирор бир вилоятни танлаб босганда ўнг томондаги деразага ўша ҳудуднинг туманларидаги маълумот чиқади», — деб айтилади билдирувда.

Фонд мазкур лойиҳа давлат органларидаги коррупцияни камайтиришга, фуқароларни муассасаларнинг ишини самаралилигини мониторинг қилишга аралаштиришга йўналтирилганини таъкидлаган.

Ҳозирда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимларининг ходимларига система билан ишлаш ўргатилмоқда. Кейинги қадам — йўл ҳалокатлари ҳақидаги маълумотни системага ҳар куни киритиш.

Қирғизистондаги йўл ҳалокатларининг кўп содир бўлиши биринчи марта муҳокама қилинмаяпти. Муаммога ўз навбатида президент Садир Жапаров ҳам эътибор қаратиб, ИИВга йўл ҳалокатларини олдини олиш бўйича чораларни кучайтиришни топширган.

Жапаров «охирги вақтларда одамларнинг ўлимига сабаб бўлган катта йўл ҳалокатлари кўпая бошлаганини» таъкидлаган. Унинг айтишича, ИИВ ёзги сайёҳлик мавсуми бошланиши билан транспорт оқими кўпайишини ҳисобга олиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши керак.

Июнь ойининг бошида президент аппаратининг матбуот хизмати Садир Жапаровни кузатиб кетаётган машиналарнинг бири аварияга учраганини билдирган. Йўл ҳалокати 4 июнда Иссиқкўл туманининг Ананево қишлоғидаги машина йўлида бўлган. Маълумотга кўра, маст ҳолдаги ҳайдовчи йўлнинг қарши томонига чиқиб, давлат назоратчисининг машинасига урилган.

Мазкур йўл ҳалокатида Садир Жапаровнинг шифокори ҳалок бўлиб, яна уч киши жабрланган.