Президент Садир Жапаров 23-июнда бизнес жамоатчилик билан учрашувда МХДҚнинг Антикоррупция хизмати тарқатилишини билдирди.
Унинг айтишича, солиқ хизмати ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан бирга тадбиркорлар билан бизнесга кўплаган текширувлар билан босим қилмоқда.
«Бу бизнесга бўлган босим тўхтамаганини билдиради. Шу сабаб молия полициясининг ишини чуқур таҳлил қилиб, кўплаган шикоятларни ҳисобга олиш билан бу орган ўзини-ўзи оқламаган деган хулосага келганмиз ва уни тарқатиш ҳақида қарорни қабул қилганмиз. Бу чора бизнесни қўллаш бўйича аниқ чораларнинг бири бўлган. Мазкур ҳаракатларнинг давоми сифатида МХДҚнинг Антикоррупция хизмати ёпилади. Бу бўйича тегишли фармон тайёрланмоқда», — деди у.
Шу билан бирга Жапаров тадбиркорларга ҳукумат «ҳар бир тийин назорат қилиб, тегишли жойга тушишини кузатишини» огоҳлантирди.
«Куни кеча Жилдиз Жакипова* эжамиз, ҳуқуқ ҳимоячиси бақириб чиқди, бизнесменлар Қирғизистондан кетинглар, қонун сизларни ҳимоя қилолмайди деб. Шу воқеа бўйича сизларга, бутун жамоатчиликка айтишим керак, халқ ҳам, бизнесменлар ҳам билишингиз керак. Балян деган бизнесменни яхши биласизлар, у нима қилган? Бу давлат банкига бўлар-бўлмас гаровни қўйиб, икки ярим млн доллар кредит олган. Бироқ бир ой ёки бир кунлик устама фоизини, бир тийин тўламаган — шу кунгача. Керемет банк — давлат банки*. Давлатнинг пулларини тўнашга берганимиз тўғрими? У шу ерда ўтирган ҳаммани пули, оддий халқнинг пули. Агар олдин шундай воқеалар бўлган бўлса, энди бўлмайди», — деб билдирди президент.
*Президент Садир Жапаров ҳуқуқ ҳимоячиси Жилдиз Жакипова деганда «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг раиси, ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповани айтишмоқда. Яқинда Жакупова «ўлкада қонун устиворлиги “ўлди”, тадбиркорлар бу ердан кетинглар» деган пост қўйди.
*Давлат 2018-йили «Росинбанк» акциясининг асосий улушига эга бўлган. Кейин банкнинг аталиши ўзгартирилган. Бугунги кунда банк «Керемет банк» деб аталади. Шунингдек, ҳукумат Балян қачон кредит олганини айтмаяпти.
**Генрих Баляннинг айби суд томонидан исботланмаган.
Баляннинг иши
2021-йилнинг 15-июнда МХДҚ томонидан «Карвен групп» ишхоналар ассоциациясининг эгаси ва Венгриянинг Қирғизистондаги фаҳрий бош консули Генрих Балян қўлга олинган. Қўмита давлатнинг улуши бор банкларнинг бирини масъул ходими билан Балянни тил битиктирганини аниқлаган.
МХДҚнинг маълумотига кўра, Балян «бошқа бировнинг номига» 2,3 миллион АҚШ доллари миқдорида насия олган. Бунинг учун ўтмай турган кўчмас мулкини 670 минг АҚШ доллари деб ошириб баҳолаб, кейин гаровга қўйган.
«Тергов томонидан Генрих Балян кўчмас мулкини гаров қатори бериб, пул олгани бўйича инкор қилиб бўлмайдиган далиллар олинди. Унинг насияда қутилиш ҳақида фикри бўлмаган», — деб билдиришди хавфсизлик қўмитасидан.
Матбуот хизмати аввалроқ шу жиноий иш асосида номи тилга олинган банк раисининг ўринбосари А.К қўлга олинганини билдирган. Ўринбосарни ҳам фирибгарликка алоқаси борлиги айтилмоқда. 24.kg нашрининг маълумотига кўра, гап «Росинбанк»даги фирибгарлик иши ҳақида бўлмоқда, қўлга олинган ўринбосар эса Александр Ким ҳисобланади.
17-июнда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Балянни 2021-йилнинг 15-августигача уй қамоғига чиқаргани маълум бўлган.
«Гумондор Балянга нисбатан уй қамоғига чиқариш турида эҳтиёт чораси қабул қилинди, сабаби у ўз ихтиёри билан МХДҚнинг депозит ҳисобига 60 млн сом ўтказиш орқали зарарнинг бир қисмини тўлаган», — деб билдиришган суддан.
Антикоррупция хизмати
МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизматини тарқатиш ҳақида 2020-йили октябрда ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин айтила бошлаган. 17-октябрда собиқ президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиш олдидан МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати танқатилгани маълум бўлган.
Бу ҳақдаги маълумот президентнинг сайтига жойланган эмас, бироқ 14-октябрда одатда ҳукуматнинг қарорлари эълон қилинувчи «Эркин Тоо» газетасига чиққан.
16-октябрда президент в.б Садир Жапаров АКС раҳбари Сагинбек Исмаиловни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни имзолаган. Шунда зудлик билан хизматнинг янги янги етакчиси бўлиб Бокбосун Апсатаров тайинлангани ҳақида маълумот чиққан.
АКС тарқалса қандай бўлади — номаълум. МХДҚ ҳеч қандай изоҳ бермаган, Жапаровнинг матбуот котиби Дастан Дуйшекеев билан боғланишнинг ҳам имкони бўлмаган.
Жээнбеков давлатни бошқариб турганда МХДҚнинг АКС хизматини кўп марта танқид қилган. У мазкур хизмат коррупция билан курашиш ўрнига ўзлари «коррупцияга белигача ботиб қолганини» айтган.
МХДҚга қарашли Антикоррупция хизмати 2011-йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев томонидан тузилган. Хизмат «коррупция фактларини ва коррупция кўринишларини аниқлаш» устида ишлаган.