Фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев 22 июнда ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон Чу дарёсининг четлари емирилгани сабаб Камишановка ва Токмокда 800 гектар ерни йўқотганини билдирди.
ФҲВнинг раҳбари Чу Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида чегарани ажратиб турган дарё эканини тушунтирди.
«Бахтга қарши чегара биз томонга қараб жиляпти. Қозоғистон доим соҳилни мустаҳкамлайди. Бу йил қирғиз томондаги соҳил емирилишини тўхтатамиз», — деб билдирди у.
Вазирнинг айтишича, бу бўйича иш бошланганини ва масала президент Садир Жапаровнинг шахсан назоратида эканини, президент соҳилни мустаҳкамлаш учун маблағ ажратишни топширган.
Чу дарёсидаги дамбалар
Қирғизистон Чу дарёсининг четлари емирилаётгани сабаб ҳар йили 500-700га яқин гектар ерни йўқотаётганини ФҲВ 2017 йили билдирган.
Муассасанинг маълумотига кўра, 2013 йили ФҲВ бош режани ишлаб чиққан. Унга мувофиқ, дарёнинг Токмок шаҳридан бошлаб Камишановка қишлоғигача чап қирғоқлари мустаҳкамланади. Режа бўйича 193 хавфли участка аниқланиб, дарёнинг емирилаётган четининг узунлиги 64,9 километрни тузган.
2020 йилнинг май ойида ўша вақтдаги фавқулодда ҳолатлар вазири Замирбек Аскаров тўсувчи дамба қуриш масаласини кўриб чиқишни топширган. У узунлиги 322 метрни ташкил қилган дамба қуришни режалаштирган эди.
Бироқ иш коронавирус пандемия вақтида маблағ етишмаслиги сабаб вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда «Клооп»га ФҲВнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Вазирликнинг 2021 йилдаги маълумотига кўра, Чу дарёсида дамбаларни қуриш бўйича ишлар икки жойда давом этмоқда: Любяное ва Камишановка қишлоқлари. Узунлиги 689 метрни ташкил қилган биринчи объект битишига оз қолди. 2020 йили қуриш режалаштирилган 322 метрлик дамбани қуриш яқинда бошланади.
ФҲВнинг матбуот хизматидан дамба қуриш ва Чу дарёсининг четларини мустаҳкамлаш ишлари ҳар йили маблағга яраша олиб борилишини қўшимча қилишди. 2021 йили шу мақсадда бюджетдан 27 млн сом ажратилган.