80 нафардан ортиқ депутат Асилбек Жээнбековни уй қамоғига чиқаришни илтимос қилди

312

Парламентда 81 депутат Бишкек шаҳар судига мурожаатни имзолашди. Улар ҳамкасби Асилбек Жээнбековни МХДҚнинг ТИЗОсидан уй қамоғига чиқаришни сўрашмоқда.

МҲДҚ собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси ва парламентнинг олтинчи чақирилишининг депутати Асилбек Жээнбековни «Қумтўр» иши бўйича 31 майда қўлга олган. У коррупцияга гумон қилинмоқда. Депутатлар Жээнбековга нисбатан айб қўйишда ва эҳтиёт чорасини танлашда янги Конституция ва бир қанча қонунлар бузилган деб ҳисоблашади.

Сурат: Kaktus.media

Улар мурожаатида парламентдаги халқ вакилини депутатлик фаолиятида айтган сўзи ёки овоз бериши учун таъқиб ноқонуний эканини таъкидлашди. Бундан ташқари, янги Конституциядаги депутатлик дахлсизлик механизми бузилган.

«Эҳтиёт чорасидан фойдаланишда тергов судьяси айбсизлик презумпциясини ҳисобга олмай ва жиноят далилларини текширмасдан, айблов ҳукми қонуний кучга кирмасдан гумонланувчи давлат ва жамият манфаатига қарши катта жиноятга қўл урди деган хулосага келган», — деб айтилади мурожаатда.

Бунгача парламентарийлар «Қумтўр» иши бўйича қўлга олинган яна бир сиёсатчига — собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановга воситаси бўлишган. Унга нисбатан МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олиш эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни таклиф қилиб парламентнинг 74 депутати қўл қўйган эди.

Жээнбековнинг қўлга олиниши

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси, депутат Асилбек Жээнбеков 31 майда «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қўлга олиниб, МХДҚнинг ТИЗОсига икки ойга қамоққа олинган. Сиёсатчи коррупцияга гумонланмоқда.

«Қумтўр конини ишлатиш бўйича лойиҳани амалга оширишнинг турли босқичларидаги коррупция бўйича жиноий иш асосида муасссасалар аро тергов гуруҳи шу жиноятга алоқадор одамлар иштирокида тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — деб билдиришган муассасадан.

Сиёсатчининг адвокати Давран Касимов Бишкек шаҳар судига аппеляция аризаси билан мурожаат қилиб, туман судининг қарорини бекор қилиб, депутатга озодликдан маҳрум қилмасликка боғлиқ эҳтиёт чорасини қўллашни сўраганини билдирган.

Асилбек Жээнбеков ўзи қўлга олинишини сиёсий таъқиб ва ўч олиш деб ҳисоблайди.

Жээнбековдан ташқари «Қумтўр» иши бўйича собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, депутат Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаев қўлга олинган. Уларнинг ҳаммаси икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган.

2021 йили 26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Қумтўр Голд Компани»га қўшимча ерни разведка ишлари учун ажратгани сабаб қўлга олинган. У ҳам коррупцияда гумонланмоқда.

2 июнда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев «Қумтўр иши» бўйича текширув асосида собиқ президентлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтган.