Парламент 17 июнда барча нотижорий ташкилотларни бажарган ишлари ҳақида ҳисобот бериш мажбуриятини юклаган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Улар бухгалтерия ҳужжатларини, банк ҳисобларини, ташкилотларнинг мулкини ва ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳам беришга мажбур бўлади.
Ташкилотлар бу сиз ҳам Қирғизистоннинг солиқ хизматига, миллий статкомга ва бошқа давлат органларига ҳисоб беришади. Қонун лойиҳаси бу маълумотларни барча одамлар учун қулай қилади. Лойиҳага 83 депутат «маъқул», 10 депутат «қарши» овоз беришди.
Бу ҳаракатнинг оқибати ҳақида халқ вакили Дастан Бекешев ўзининг телеграм-каналига ёзди. Унинг фикрича, маълумотни кўчириш ва тижорий сирнинг умуман йўқ бўлиши қирғизистонликларга салбий таъсир қилади.
«Бунинг натижасида аксарият НТТ (нотижорий ташкилотлар) яширин ишлай бошлайди, уларнинг орасида халқаро ташкилотлар ҳам ёпилиши мумкин, шунингдек «Сорос», сабаби улар нотижорий ташкилот қатори рўйхатдан ўтишган. Демак, донорлик ёрдамлар қисқаради, ишсизлик кучаяди — бу секторда жуда кўп фуқароларимиз ишлашади. Бу ачинарли, бизнинг депутатлар фойдали нарса ишлаб чиқмай, аксинча ишсизликни кўпайтиришмоқда. Бахтга қарши шундай бўлмоқда», — деб якунлади у.
Энди қонун лойиҳасига Садир Жапаров ё қўл қўйиши, ё тўлдириш учун ортга қайтаради ёки вето қўйиши керак.
Қандай қонун лойиҳаси?
Ташаббусчилар чет ўлкадан молияланган нотижорий ташкилотлар донорлардан қанча пул олиб, қаерга сарфлагани ҳақида ҳукумат ҳисоб бериб туришини истайди. Шу билан бирга Қирғизистондаги ҳар бир НТТ бу сиз ҳам ҳар йили Солиқ хизматига ва миллий статистика қўмитасига ҳисоб беришга мажбур.
Муаллифнинг фикрича, бу ҳисобот Юстиция вазирлиги қошидаги янги давлат порталига жойланиб, уни ҳамма кўра олади. КEУлар мулкини, ходимлар сонини ва уларнинг маошлари ҳақидаги маълумотни очиқ қилиб, кўрсатиши керак.
Ҳукумат ҳисоботлар учун маълумот тизимини тузиш кўп вақт ва пул талаб қилишини билдирган эди. Бу ўз навбатида текширувчи ходимларнинг кўпайишига шароит яратиб, қўшимча ускуналарни сотиб олишга мажбур қилади. Минглаган ташкилотларнинг ҳисоботларини солиштириб, текшириб чиқиш мумкин эмас ва бу Юстиция вазирлигининг мажбуриятига кирмайди.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасининг маълумотномасида буни амалга ошириш учун пул ажратиш зарур эмас — бу ҳақиқатга тўғри келмаслиги яққол кўриниб турибди.
Агар КEУлар харажатлари ва даромадлари ҳақида тўлиқ ҳисоб бермай ёки ҳисобот топширишни кечиктирса, мамлакат уларни ёпиб қўя олади.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси депутат Бактибек Райимкулов бу қонунни «қирғиз давлатчилигини бошқа давлатларнинг аралашувидан ҳимоя қилиб, халқнинг урф-одати ва маданиятини сақла қоладиган» қонун қатори илгари сурмоқда.
Раймкулов ким?
Бактибек Райимкулов парламентга 2015 йили «Республика — Ата-Журт» фракциясидан келган. Парламентга келгунча Райимкулов Чуй вилоятининг Панфилов тумани ҳокими бўлиб 3 йил ишлаган.
Райимкулов парламентга келгандан бери Жогорку кенеш порталига кўра, нотижорий ташкилотларнинг фаолияти қоидаларини кучайтириш ҳақидаги қонундан ташқари, у мустақил давлат сотиб олишлар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритган ягона қонун лойиҳасини таклиф қилган. Ҳамкасблари билан бирга Райимкулов беш қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.
Райимкулов билан депутат Дастан Бекешев парламент йиғинида сўкишиб кетган. Бекешев ўшанда Ўшда божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўллаш митингига қатнашган касбдошларини танқид қилган эди. 2021 йилнинг бошида Матраимовни қўллаш акциясига Райимкулов ҳам қатнашган.
*Ўш шаҳрининг марказий майдонида 2021 йилнинг 28 февралида «Жиноий даромадларини легаллаштиришда» айбланиб қамоққа олинган Райимбек Матраимовни қўллаш акцияси ташкил қилинган. Митинг иштирокчилари олдин коррупция бўйича қўйилган айбни тан олган ва давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлаб берган Матраимовни оқлаб, уни озод қилишни талаб қилишган. Райимкулов Матраимовнинг айби йўқлигини айтиб, уни қўлга олинишида фуқаровий жамият вакилларини айблаган, бундан ташқари нодавлат ташкилотларни ва айрим ОАВларнинг ишига қарши чақириқларни айтган.
Шундан кейин Райимкулов парламентга яқинда келган яна бир депутат Шайлообек Атазов билан бирга қонун лойиҳаси учун учинчи эшиттирувни ўтказиб, КEУларнинг ишини чеклашни талаб қилиб раисга ва президентнинг парламентдаги вакилига мурожаат қила бошлаган. Улар НТТлар «қадриятларни топтаб, давлатни йўқ қилади» деб айтишган.