Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Кулунду қишлоғидаги аниқланмаган ҳудудда тожик аскарлари томонидан ушланиб, қайта қўйиб юборилган ҳуқуқ ҳимоячиси Гулгаки Мамасалиевадан журналист Идирис Исаков 16 июнда суҳбатлашди.
Унда фаол «тожик ҳарбийлари уни қандай Тожикистон ҳудудига олиб ўтганини», уни бўшатиш учун яқинларидан «1000 доллар пул талаб қилганини ва ёнидаги 10 минг соми йўқолгани бўйича» айтиб берди.
«Қурол тақади»
Мамасалиеванинг айтишича, у 15 июнда Лайлакнинг Максат қишлоғидан Кулунду қишлоғига машина билан кетаётганда адашиб, Тожикистон томонга кетувчи аниқланмаган йўлга тушиб қолган. Бу йўл ҳуқуқ ҳимоячисини тожик чегара постига олиб борган.
Мамасалиеванинг сўзича у тожик ҳарбийларига вазиятни тушунтириб, ортга қайтишга ҳаракат қилганда ушланган.
«Автоматини тақаб ўзидан каттасини чақирди. У келиб телефонимни олди, кейин «сумкангни бер» деди. Сумкамни, машинамни калитини тортиб олди. Мен энди «фуқаролигимни аниқлайди» деб ўйладим. Ўша ерда кутиб турдим», — деди у.
Кейин ҳарбийларнинг каттаси келиб «сиз бизни ҳудудга ўтиб кетибсиз, ҳозир сизни ҳукуматга ўтказиб берамиз» деб Мамасалиеванинг машинасини ҳайдаб, ўзини ҳам Тожикистон ҳудудига олиб киришган.
Шу сабаб Мамасалиева «ҳарбийларнинг ўзлари мени Тожикистонга олиб ўтиб кетишди» деб таъкидлади.
«Мен уларнинг тўсиқларидан ўтмадим. Улар аксинча тўсиқларни очиб, мени машина билан бирга олиб киришди», — дейди у.
«1000 доллар»
Мамасалиевани олиб ўтгандан кейин тожик ҳарбийлари сумкасини, телефонини, фотоаппаратини ва компьютерини тортиб олиб, фаолдан уларнинг ичида қандай материаллар борлигини кўрсатишни талаб қилган.
Фаол ҳарбийлар ўзларининг ҳукуматига, кейин Қирғизистоннинг чегарачиларига воқеа бўйича айтиб, унинг фуқаролигини аниқлаш учун уларни чақиради деб ўйлаганини айтди. «Бироқ ҳарбийлар воқеани ўзларининг ҳукумат вакилларига ҳам айтмаган» деди у.
«Улар менга келиб, «яқинларингиз борми, телефон рақамларини беринг, биз қўнғироқ қилиб уларга қаерда эканингизни айтамиз» деганда мен шунчаки хабар беришади деб ўйлаганман. Телефонимни ишлатиб Лайлак тумани ҳокимига WhatsAppдан «мени тожиклар олиб кетишди» деб ёзишга улгурдим. Бироқ у ерда алоқа ҳам, интернет ҳам ўчиб қолган экан», — деб хотирлади Мамасалиева.
Ҳарбийлар ҳуқуқ ҳимоячисининг телефонини олиб қўйиб, у охирги марта қўнғироқ қилган одамларга алоқага чиқишган. Ҳарбийларнинг бири Мамасалиевани «1000 доллар олиб келишса қўйиб юборишларини» айтиб, пулни қаерга олиб келиш кераклигини ҳам айтиб берган.
Аскарлар билан Баткенда бирга юрган Мамасалиеванинг ҳамкасбларини телефон сўзлашуви ёзилиб қолган. Ёзувда қиз ҳарбийга қўнғироқ қилиб, пулни олиб келганини айтиб, «қаерга қўяй» деб сўраган. Ҳарбий машинада ўтирганини ва пулни олиб келганда ўзи бориб олишини айтган. Қиз ҳарбийни қандай таниши ҳақида сўраганда у исмини айтишдан бош тортган.
«Бизни қизлар [...] аскардан сўради, «яхшими? Гаплаштириб қўйингларчи» деганда мен «Ҳукуматга айтингларми? Мени тожиклар ушлаб қўйиб юбормаяпти» дедим. Шунда ҳарбийлар мени «самосуд» қилишаётганини сезиб қолдим», — деди у.
«Чегарани аниқламаса бўлмайди»
Мамасалиева ўзи жамиятга таниқли бўлиб, унинг қўлга олингани ОАВлари орқали эълон қилингани учун ҳам ҳукумат уни гаровга олинганидан хабардор бўлиб чиқарганини айтди.
У «агар оддий фуқарони шундай олиб кетиб қолишса, ҳеч ким билмай ҳам қолади» деб аччиқланди. Ҳуқуқ ҳимоячиси тожик ҳарбийларининг бу ҳаракатидан шикоят аризаси ёзганини билдирди. Шунингдек сумкасидан 10 минг сомга яқин пули йўқолганини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, журналист Идирис Исаков ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиси Гулгаки Мамасалиева ҳам аниқланмаган ҳудудда ҳеч қандай белги, ёзувлар йўқлигини айтиб, адашиб қолиш осонлигини таъкидлашди.
«Чегараларни аниқламаса бўлмайди. Шундай баҳсли ҳудудларга белгиларни, албатта видео кузатув камераларни қўйиш керак. Масалан, мен ариза ёзсам ўша ергача бориб, ҳарбийлар ўзларининг ҳудудларига олиб кириб кетишганини қандай исботлайман? Бизда кузатув камера йўқ бўлса. Мен ариза ёзсам, агар камера ўрнатилган бўлса, тожиклар ўзларининг видеосини олиб чиқсин», — деб сўзини тугатди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Мамасалиева бошчилигидаги кўнгиллилар гуруҳи май ойининг бошида Баткен вилоятининг чегарадаги ҳужумда жабрланган ҳудудларини айланиб, жабрланганларнинг рўйхатини ва уларнинг муҳтожликларини аниқлаган.
Бундан ташқари, фаоллар янги уйларнинг қурилиш лойиҳалари халққа очиқланмаганини ва қурилиш ишлари кечикаётганини айтишган.