Бугун 17 июнда парламент министрлар кабинетининг ўлкада антикризис чораларни қабул қилиш бўйича ҳисоботини тинглаши керак эди.
Депутатлар министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов йиғинга келмаганидан норози бўлиб, унга ишончсизлик билдириш вотумини эълон қилишни таклиф қилишди*.
*Президент Садир Жапаров 5 майда имзолаган Конституцияда Жогорку Кенеш ҳукуматга ва министрлар кабинетига ишончсизлик билдириш ҳақидаги вотум эълон қилиш масаласини қандай кўриб чиқиши бўйича модда йўқ.
Янги Конституцияга кўра, ўлканинг ижройи ҳукуматини — министрлар кабинетини — президент бошқаради. Унга кўра, министрлар кабинетининг раиси хизматидан ўз ташаббуси билан унинг истеъфосини давлат раҳбари қабул қилгандан кейин кета олади.
«Қўмитада аниқ қарор чиқариш керак. Ё ишончсизлик вотумини қиламиз ёки у ўз ишини бажара олмади деб бир қарорга келишимиз керак. Шунда жиддийроқ бўлади. Кеча депутат Бакит Райимкулов айтган эди, у [Марипов] биз билан гаплашмаяпти, у матбуот орқали жавоб бериб қўйди Бакит Райимкуловга. У биз билан матбуот орқали гаплашяпти. Янги тайинланганда нима деган эди? Бобосини сўзини айтган, э ҳокимлар ариқларингизни тозаланг, кейин ариқларингизни кўраман деб. Мана натижа йўқ. Сув йўқми? Натижа йўқ», — деб билдирди депутат Бакит Тўрўбаев.
Тўрўбаев Мариповнинг Баткен вилоятидаги Кайирма каналига бўйича ҳам айтганларини* эслатди.
*Депутат Мариповнинг номзодлиги ҳукумат раҳбарлигига кўрилаётганда халқ вакилларининг олдида айтган сўзлари ҳақида ҳам айтмоқчи бўлгандир. Унда Марипов Тўрткўл сув омборига бориб қуйиладиган каналнинг бир қисми Тожикистонга ўтиб кетганини айтган.
Бироқ кейинчалик ҳукумат Марипов ўз сўзида «1991 йили 16 майда имзоланган шартнома бўйича сув ресурсларини тақсимлаш масаласини айтмоқчи бўлган» деб тушунтирган.
Марипов ўзи 7 февралда Тўрткўл сув омбори бўйича мурожаат қилиб, айрим кучлар аниқланмаган маълумот тарқатмоқда деб тахмин қилган. У мурожаатида Головной сув омборидан 500-600 метр юқорида жойлашган Қайирма канали ҳақида айтмоқчи бўлганини билдирган.
Мариповнинг айтишича, Қайирма канали ҳам қўшни Тожикистонга тегишли — у бу «масалани ҳам Қирғизистон фойдасига ҳал қилишни» кўзлайди.
“[Марипов] Баткен туманидаги Қайирма канали ҳақида айтиб, нима бўлди, қандай воқеалар бўлиб ўтди. Ҳозир қўмита қарасин, хулоса чиқарсин, фактор бўлдими, озиқ-овқатнинг нархи кўтарилдими, у ёки бу масалалар кўтарилдими. Мана шулар асосида биз қарор чиқаришимиз керак. Бизни уятга қолдирмоқда, президентни уят қилмоқда. Фармонларни, тайинлашларни ва буйруқларни қайси қонун асосида чиқаряпти? Конституцияда бугунги кунда биргина ҳуқуқ берилган, фармон чиқариш ҳуқуқи фақат президентга тегишли. Мариповга норозилик кучаймоқда», — деди у.
Депутат Марлен Маматалиев Мариповни йиғинга келмаганини «халқ вакилларига, депутатларга ҳурматсизлик» деб атади.
«Премьер-министр ўзи келиб инқирозга қарши қандай чоралар кўрилаётганини айтиб бериши керак. Агар йиғинга бугун чақирганимизда бошқа гап эди, олдиндан айтилгандан кейин келиши керакда», — деб билдирди Маматалиев.
Халқ вакили Шайлообек Атазов Мариповни «эрка бола» деб атаб, «ДАН назорати остида юриш ўрнига» парламентга келиб ҳисобот берсин деди.
«Бу ерга келиб ҳисоб берсин. Булар ҳамон осмонда ўзини премьер-министр ҳис қилиб юрибди. Буларни премьер-министр десак атрофига қўриқчиларни тўплаб олиб, ҳали ҳам ДАН назоратида юрибди. Шу сабаб эрка боламиз қаерда бўлса келиб, ҳисоб берсин», — деди Атазов.
Министрлар кабинетининг парламентдаги вакили Алмасбек Абитов Марипов БМТ бош котибининг ёрдамчиси билан учрашаётгани сабаб парламентга келолмаганини билдирди. Унинг айтишича, учрашув бир ой олдин белгиланган, шу сабаб раис уни эътиборсиз қолдиролмайди.
«Биз у келмайди демадик. Учрашув тугаши билан келади», — деди Абитов.
Антикризис чоралар
COVID-19 пандемияси бошланиб, Қирғизистонда фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият режими жорий қилингандан кейин 2020 йилнинг март ойида ўлка масштабли кризисга кирган.
Ўлканинг сиёсий, иқтисодий, озиқ-овқат, сув ва нархлар кризиси қоплаган. 17 июнда парламент министрлар кабинетининг антикризис чоралари бўйича маълумотини тинглаши керак эди.
«Агар бундай чоралари бўлса, албатта. Сабаби улар кўринмайди, эшитилмайди ҳам. Ўлкада нархлар кўтарилди, қурғоқчилик қоплади, бу ҳам оздай электр энергияси билан иссиқликнинг тарифини кўтармоқчи бўлишмоқда. Ҳукумат фуқароларнинг ҳаётини қандай қилиб яхшилашни айтиб бериши керак», — деб билдирди 17 июнда парламент депутати Дастан Бекешев.