15- июнда коронавируснинг янги 514 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 452, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 62. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 234;
- Ўш шаҳрида — 110;
- Чуй вилоятида — 80;
- Ўш вилоятида — 34;
- Жалолобод вилоятида — 13;
- Баткен вилоятида — 17;
- Иссиқкўл вилоятида — 14;
- Норин вилоятида — 7;
- Талас вилоятида — 5.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 111 343га етди.
Бир суткада 367 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 188, Чуй вилоятида — 62, Ўш шаҳрида — 40, Ўш вилоятида — 22, Талас вилояти — 2, Иссиқкўл вилоятида — 25, Жалолобод вилоятида — 20, Баткен вилоятида — 3 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 103 257 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 052 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 563 киши оғир, 100 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 3 080 киши даволанмоқда.
Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 903.
Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 905 киши вафот этди.
Шунингдек, сўнгги бир кеча-кундузда 14 тиббиёт ходимидан коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида, Чуй ва Баткен вилоятларида — учтадан, Ўш шаҳрида ва Талас вилоятларида — биттадан, Ўш вилоятида бир ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 920га етди, улардан 4 691 нафар ходим касалликдан соғайди.