Боткенда дронда видео олган «Азаттык»нинг мухбири МХДҚга суҳбат бериб чиқди

302

Бир қанча ОАВлари «Азаттык»нинг журналисти Адилет Бектурсунов 14 июнда Миллий хавфсизлик қўмитасининг Айдаркен туманидаги Баткен вилоят бошқармасига профилактик суҳбатга кириб чиққанини ёзишди.

Нашрларнинг маълумотига қараганда, мухбирлар махсус ҳужжатларсиз Қадамжой туманидаги ҳарбий бўлимнинг бирида тасвирга олиш ишларини олиб боришган.

Кейин бу маълумотни МХДҚнинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Журналистнинг ўзи воқеани тушунмовчилик деб атаган. Унинг айтишича, «Азаттык»нинг журналистлари ҳарбий бўлимига яқин жойлашган Айдаркен паркини видеога олишган.

«Биз ҳарбий қисмнинг ўзида видеога олмадик, қолаверса уни шу ерга яқин жойлашганини ҳам билмас эдик. Бинонинг яқинида ҳеч қандай белгилар йўқ эди. Биздан дронни туширишни сўраб, нима сабабдан олаётганимизни тушунтириш учун МХДҚга олиб келишди. Ходимлар билан сўзлашгандан кейин бўшатишди. Суҳбат қонун доирасида, тинч ўтди. Чегарадаги кескин вазият сабаб куч тизимлари ҳарбий қисмларни устидан видеога олишга ҳаракат қилган барча дронларни текширишмоқда», — деб тушунтирган Адилет Бектурсунов.

Суҳбатдан кейин журналист қўйиб юборилган.

Чегарадаги низо

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги можаро 28 апрелда икки ўлканинг чегарасига яқин жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг ҳукумат делегацияларининг сўзлашувидан сўнг оқ отишни тўхтатиш қарори қабул қилинган.

3 майда томонлар қўшимча кучларни чегара яқинидан олиб чиқиш ишларини тугатишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, чегарадаги отишувда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 154 киши турли даражада тан жароҳати олган. Чегара ҳудудидан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.