Туркияда ўтувчи Жаҳон кўчманлар ўйинлари коронавирус сабаб жилдирилди — 2022-йили ўтади

224

Туркия тўртинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларини 2022 йили ўтказишни режалаштирмоқда — бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Туркияга бўлган сафари давомида маълум бўлди.

«Тадбир пандемия сабаб келаси йилга жилдирилди. Қирғизистон махсус маданий дастур тайёрлайди. Унда «Кўчманлар олами» этнофестивал ташкил қилиш кўзланган. Урф-одат, маросимлар, ҳунармандчилигимизни жаҳон миқёсида кўрсатишга жуда яхши имконият яратилади», — деб билдирди маданият вазири Кайрат Иманалиев.

Кўчманчилар ўйинлари биринчи марта жилдирилмади. IV жаҳон кўчманчилар ўйинлари 2020 йили кузда Туркияда ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга жилдирилган.

Жаҳон кўчманчилар ўйинлари — бу этник спорт турлари бўйича халқаро мусобақа. Уни асосан Марказий Осиёнинг кўчманчи халқларининг халқ ўйинлари ташкил қилади.

Кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 2014 йилдан 2018 йилгача ҳар йили ўтказиб келинган, ҳозирча эстафета Туркияга берилган.