8-июнда коронавируснинг янги 379 ҳолати аниқланди. Унинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 336, клиника-эпидемиология тасдиқлагани — 43. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 149;
- Чуй вилоятида — 96;
- Иссиқкўл вилоятида — 15;
- Ўш шаҳрида — 50;
- Ўш вилоятида — 32;
- Жалолобод вилоятида — 22;
- Талас вилоятида — 1;
- Баткен вилоятида — 9;
- Норин вилоятида — 5.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 107 714га етди.
Бир суткада 311 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 153, Чуй вилоятида — 81, Ўш шаҳрида — 15, иссиқкўл вилоятида — 32, Жалолобод вилоятида — 16, Баткен вилоятида — 5, Норин вилоятида — 9 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 101 033 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 765 бемор даволанмоқда. Уларнинг ичидан 496 киши оғир, 99 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 914 киши даволаняпти.
Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 728.
Бундан ташқари, суткада Бишкек шаҳрида етти COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизитсонда касалликдан 1859 киши ўлди.
Шунингдек, бир кеча-кундузда 10 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. ўш шаҳрида — олти, Бишкек шаҳрида — икки, Жалолобод ва Баткен вилоятларида — биттадан. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 766га етди, улардан 4 638 ходим касалликдан соғайди.