Матраимов бу бинодан ҳам бир пентхаус сотиб олди
Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосарининг тарафдори айтишича, Райимбек Матраимов мамлакатга 2 млрд сом зарарни тўлаб бериш учун қариндошларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. Бироқ янги маълумотлар кўрсатишича, бу унга Бишкекдан янги пентхаус сотиб олишга тўсқинлик қилмаган. Қолаверса уйни эски аппартаментларининг ёнидан олган.
Қирғизистоннинг божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва суд жавобгарлигига тортилган коррупционер Райимбек Матраимов Бишкекнинг қоқ марказидаги Эркинлик бульварида жойлашган «элиткадан» яна бир пенстхаус сотиб олди.
2021 йилнинг февраль ойида Матраимов бюджетга келтирган зарар ўрнини тўлдириш учун давлат ҳисобига 2 млрд сом тўлаб бериб, божхона тизимида коррупция схемасини ўрнатганини тан олган. Ўша вақтда собиқ амалдор бу пулни тўлай олмай қолгани айтилган.
Бироқ «Клооп» билан OCCRP шу йилнинг 22 апрелида ҳукмдан бир неча ой ўтгандан кейин Матраимов Бишкекдаги Эркинлик бульварида жойлашган, томида тожи бор элитали уйдан янги пентхаус сотиб олганини аниқлади.
Пентхаус қанчага олингани ҳозирча номаълум, бироқ ўша уйнинг олдинги қаватидаги майдони 230 кв метр бўлган худди шундай уйнинг нархи 200 минг доллар туради.
Матраимовнинг янги уй сотиб олиши собиқ божхоначига нисбатан чиққан ҳукмнинг самаралилигидан ва коррупцияда гумон қилинган амалдорларни келтирган зарар ўрнини тўлдиргандан кейин озодликка чиқариш тажрибасининг таъсири шубҳа туғдиради.
Янги мулк сотиб олишнинг ўзи ҳам савол туғдирмоқда.
Квартирага олдин Айбек Абдуллаев номли одам эгалик қилган. Ўша вақтда пентхаус бир йил давомида Бишкекнинг Ленин туман судининг қарори билан қамоқда турган. Қамоқдан чиқарилганидан уч кун ўтмай Матраимов бу апартаментни сотиб олган.
Абдуллаев ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, боғланишнинг ҳам имкони бўлмади. Бишкекнинг Ленин туман суди материал чиқарилгунча квартира нима сабабдан қамоққа олинганини ҳам тушунтириб беролмади. Матраимовнинг вакили изоҳ бериш бўйича илтимосимизни рад этди.
Шубҳали келишувлар
«Клооп», OCCRP, Bellingcat ва «Азаттык» радиосининг журналистлари Матраимовнинг коррупция ишларини аниқлашгандан кейин ҳам унинг мулкига нисбатан даъволар бўлган.
Бунгача берилган суриштирувларда журналистлар Матраимов эски уйлардан квартираларни улгуржи сотиб олиб, бюджетга келтирган зарар ўрнига 2 млрд сом тўлаш бўйича тергов билан шартнома тузиш учун давлатга ўтказиб берганини аниқлашган.
Тергов билан ҳамкорлик қилиш Матраимовга қамоқ жазосини олмай жарима ва компенсация билан қутилиб кетишга йўл очган. АҚШ Глобал Магнитский акти асосида унга нисбатан санкцияларни эълон қилиб, натижада у бу рўйхатга кирган биринчи қирғиз амалдори бўлган.
Собиқ божхона ходими оиласининг тарафдори ва улар молиялаган «Мекеним Кыргызстан» партиясидан Жогорку Кенеш депутатлигига номзод бўлган Элнура Алканова ўша вақтда Матраимов 2 млрд сомни тўлаб бериш учун тарафдорлари ва қариндошларидан пул йиғиб (оиласи кредит олиб), бор мулкини сотишга мажбур бўлганини айтган.
Бироқ мулк олиш бўйича янги факт Матраимов гадой бўлиб кетмаганини кўрсатиб турибди.
Матраимовнинг бизга маълум мулкини текшириш уларни ҳеч кимга сотмаганини, аввалгидай Эркинлик бульваридаги биносидаги «эски» пентхаусига ва Ўшдаги квартирасига эгалик қилишини тасдиқлаган.
Бироқ Матраимовнинг айрим мулкларининг эгалари алмашган — жиянларининг бири 2020 йилнинг октябрь ойида собиқ божхоначи тергов билан шартнома тузишдан бир кун олдин Ўшдаги квартирасини сотса, яна бир укаси шу йилнинг январь ойида, ўша шаҳарда қурилиш компаниядаги уйини сотган.
Матраимов бу савдодан даромад олгани-олмагани номаълум, бироқ бу мулкнинг нархи янги пентхауснинг нархидан ошмайди.
Матраимов ким?
OCCRP, «Азаттык», Bellingcat ва «Клооп»нинг Марказий Осиёдаги контрабанда ва коррупция ҳақида журналистик суриштирувларнинг қаҳрамони — Райимбек Матраимов — ўтган йилнинг октябрь ойида, ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин аввалгидай севимли бўлмай қолди.
Революциягача Хитойдан контрабанда йўли билан товар ташишга ва ноқонуний тадбиркор Хабибулла Абдукадир билан алоқаси ҳақида журналистларнинг материалларига қарамай олдин ҳукумат уни қўллаб келган.
Революция олдидан Матраимовнинг оиласи ва тарафдорлари парламентга «Мекеним Кыргызстан»нинг байроғи билан келишга ҳаракат қилишган.
Мазкур партия сайловда иккинчи ўринга эга бўлган, бироқ овоз беришнинг натижасидан норози бўлган халқ митингга чиқиб, сайлов бекор қилинган. Бу ўлкада президентнинг истеъфоси ва ҳукумат алмашиши билан тугаган.