Митингнинг тўртинчи куни: Орхан Инандини топган одамга 1 млн доллар мукофот берилади

239

Бишкекда бугун 4 июнда, ҳукумат уйи олдига «Сапат» мактабларининг бедарак йўқолган президенти Орхан Инандининг тарафдорлари яна митингга йиғилишди.

Акцияга қатнашганлар ҳукуматни 31 майдан бери бедарак бўлаётган Инандини топиб беришни сўрашмоқда. Йиғилганлар орасида талабалар, уларнинг ота-оналари ва билим бериш муассасасининг ўқитувчилари бор.

Митингнинг модератори, Орхан Инандини топган одамга «Сапат»нинг битирувчилари номидан 1 млн доллар мукофот берилишини билдирди. Инанди сақланаётган маълумот учун мукофот берилишини олдин «Сапат» билим бериш муассасаси ҳам тасдиқлаган.

Орхан Инандини қўллаган мана шундай митинг АҚШда яшаган қирғизистонликлар томонидан ҳам ўтказилди. Улар халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига мурожаат йўллашди.

Инанди — Халқаро «Сапат» билим бериш муассасаларига асос солган тўрт кишининг бири. У Қирғизистонда 1995 йилдан бери ишлайди, «Сапат»ни президент сифатида 2001 йилдан бошқариб келади.

Милициянинг дастлабки маълумотига кўра, Орхан Инанди 1 июнга ўтар кечаси йўқолган — унинг машинаси Бишкек жанубидаги 10-кичик туманда очиқ ҳолича топилган. Воқеа жамиятга шов-шувга сабаб бўлиб, бунга президент Садир Жапаров ҳам муносабат билдирган.

Жапаров МХДҚ билан ИИВга бедарак йўқолган қирғиз фуқаросини топиш учун қўшимча кучларни жалб қилишни топширган. Кейинчалик ИИВ раҳбари Инандининг йўқолиши бўйича ишни шахсан ўз назоратига олгани маълум бўлган.

Шунингдек, Инанди йўқолган кундан бери ҳуқуқ тартибот органлари иш бўйича батафсил маълумот беришмаган.

Туркия элчилиги ҳозирча Орхан Инандининг йўқолишига боғлиқ ҳеч қандай изоҳ ва уни қўллаб митингга чиққанларнинг «Сапат»нинг президенти ўғирланди деган айбловларига жавоб бермади.

Бунгача Инанди бошқарган таълим тармоғи «Себат» деб аталган, бироқ 2017 йили ҳукумат таълим муассасасининг номини «Сапат» деб ўзгартирган. Билим бериш муассасаларининг номи «террористик хавфи» шубҳаларини бартараф қилиш мақсадида ўзгартирилган. Унда асосчиларнинг рўйхатига Қирғизистон ҳукумати ҳам кирган — ҳозирда таълим вазирлиги «Сапат»нинг 30% акциясига эгалик қилади.

Аввалроқ Туркия ҳукумати «Сапат» билим бериш тармоқларини диний уламо Фетхуллах Гулен ташкил қилган деб билдирган — Туркияда унинг ташкилотлари билан муассасалари террористик деб топилган, Гулен ўзи 2016 йилдаги давлат тўнтарилишида айбланган.

Шу сабаб Инандининг аёли турмуш ўртоғи бедарак бўлган кейин мурожаат билан чиқди. У агар Орхан Инанди Туркияга депортацияланса, унда унинг ҳаёти хавф остида қолади деб айтган.