Икки давлатнинг МХДҚ етакчилари Чонг Олайди учрашади

260
Камчибек Ташиев ва Саймумин Ятимов. Архив сурат

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев тожикистонлик касбдоши Саймумин Ятимов билан Ўш вилоятининг Чон-Олай туманидаги қирғиз-тожик чегарасида учрашади. Бу ҳақда Камчибек Ташиев мазкур туманнинг чегарадош ҳудудида яшаган турғунлари билан учрашувда юилдирди. 

«Ятимовни чақирдик, бу ерга келяпти. Келса учрашиб, масалани тинчлик йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Шунингдек, Ташиев президент Садир Жапаров «ҳаммасини қараб [назорат] қиляпти» деб қўшимча қилди. 

МХДҚнинг чегара хизмати тожик ҳарбийлари 4-июнга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудига 1 чақиримгача кириб, Чон-Олай туманининг Унжу-Булак қишлоғида контейнер ўрнатганини маълум қилган. Кейин тожик ҳарбийлари 600 метрга жилиб кетишган.

Чегарада вазият соат 6:00да «кескин» тусда эканини хабар қилган. Министрлар кабинетидан тожик томон «бу ҳаракати билан аввалги келишувларни бузганини» айтишди. 

Ҳозирда инцидент бўлган жойга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, министрлар кабинетининг чегара масалалари бўйича вакили Назирбек Бўрубаев ва ер ресурслари бўйича давлат агентлиши директори Абдулат Мирзаев боришди.

Бироқ Тожикистоннинг расмий ҳукумати ўрнатилган контейнер чегара назорати бўлишини, бу протокол шартномаси асосида жойлаштирилганини билдирди. Шунингдекк, Тожикистоннинг тегишли органлари мазкур чегара назорати тенглик принципига мос ҳолда қўйилди деб таъкидлашди.