Президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билан Ички ишлар вазирлигига Орхан Инандини излаш ишларини кучайтиришни топширди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.
«Давлат раҳбари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига Қирғизистон фуқаросини юрган ерини аниқлаш бўйича тегишли қидирув чораларини олиб боришни топширди», — деб ёзилади маълумотда.
Шунингдек, бугун 1 июнда «Сапат» билим бериш муассасасининг ходимлари матбуот анжумани ўтказиб, унда Инанди Бишкек шаҳарида ушлаб турилган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Муассасанинг адвокати Зоотбек Кудайбергенов Инандининг йўқолиши тасодиф эмаслигини, сабаби унинг машинасидан қимматбаҳо буюмлар йўқолмаганини таъкидлади.
«Биздаги тасдиқланмаган маълумот бўйича уни куч ишлатиб, Бишкекда ушлаб туришибди. Автомашинаси Октябрь туманидаги бир кафенинг ёнидан топилган. Унинг ичидан қимматбаҳо буюмлар йўқолган. Бу тортиб олиш ёки тўнаш учун қилинган иш эмас. Агар тўнаш бўлса, қимматбаҳо нарсалар йўқолиши керак эди», — деди у.
Кудайбергенов президентнинг МХДҚ ва ИИВга Инандини қидириш ишларини кучайтиришни топширганидан миннатдор эканини қўшимча қилди.
Орхан Инандининг йўқолиши
Қирғизистондаги «Сапат» билим бериш муассасасини ва «Ала-Тоо» халқаро университетга асос солган Орхан Инандини 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси номаълум одамлар ўғирлаб кетгани айтилмоқда.
Бишкек шаҳридаги Октябрь туман ички ишлар бўлими ҳозирча Инандининг қаерда экани ва уни кимлар ўғирлаб кетгани номаълум эканини билдирган. Шунингдек, уни қидириш учун махсус гуруҳ тузилганини маълум қилган.
Сапат» билим бериш муассасасининг бош директори Нурлан Кудайбердиев «Клооп»га Орхан Инанди Туркиянинг махсус хизматининг буюртмаси билан ўғирланди деган сўзлар бўлаётганини таъкидлаган.
Орхан Инанди Туркияда туғилган. У Қирғизистонда йигирмадан ортиқ «Сапат» билим бериш лицейларини, «Ала-Тоо» халқаро университетига асос солган.
2016 йили Туркия ҳукумати диний уламо Фетхуллах Гүленга тегишли деб ҳисобланган «Себат» билим бериш муассасасининг ишини тўхтатишни Қирғизистондан талаб қилган. 2017 йили Қирғизистонда 1992 йилдан бери фаолият юритаётган «Себат» билим бериш муассасалари ҳукумат қарори билан «Сапат» бўлиб ўзгарган. Ўша йили турк ҳукумати «Сапат»нинг ўқувчиларига Туркия ҳудудига киришни тақиқлаши мумкинлигини билдирган. Бу билдирувни таълим вазирлиги «қирғиз ҳукуматига нисбатан босим» деб сифатлаган.
2018 йили Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоганнинг 1 сентябрда Қирғизистондаги расмий сафари давомида «Маариф» фонди билан ҳамкорлик ҳақида меморандумга қўл қўйилган.
Туркиянинг ФEТО билан кураши
Туркия ҳукумати «Сапат» билим бериш тармоқлари дин уламоси Фетхуллах Гулен ва унинг ФEТО ташкилоти томонидан молияланади деб ҳисоблайди. Туркияда мазкур ташкилот террористик деб топилган, Гуленнинг ўзи 2016 йилдаги давлат тўнтарилишида айбланган.
Қирғизистон ҳукумати лицейлар тармоғини «Себат»дан «Сапат»га ўзгартириб, Туркия билан муносабатни бузмаслик учун директорлар кенгашининг таркибига таълим вазирлигининг вакилларини киритган.
Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин турк ҳукумати минглаган одамларни қамоққа олиб, юзлаган одамларни ФEТОгга алоқадорликда судлаган. Гулен давлат тўнтарилиши уюштирмаганини айтган.
Ҳозир у АҚШда яшайди. Туркия бир неча марта Америка ҳукуматидан уни ўтказиб беришни талаб қилган, бироқ АҚШ рад этган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов