Президентнинг матбуот хизмати 31 майда Хитой ҳукумати Қирғизистонга озиқ-овқат ва грант ёрдам беришга қарор қилганини билдирди. Қарор Циан шаҳрида қирғиз-хитой икки томонлама сўзлашувлари натижасида қабул қилинган.
Хитой томон 40 минг тонна ун, 20 минг тонна шакар, 20 минг тонна ўсимлик ёғини ҳамда 350 млн юань (54 млн АҚШ доллари атрофида) пул ажратишга қарор қилган — мазкур маблағ ўлкадаги инфраструктура лойиҳаларини амалга оширишга сарфланади.
Шу билан бирга Қирғизистоннинг Хитойдан давлат ташқи қарзи бўйича тўловларини кейинги жилдиришда қўшимча тўловлар қўшилмайди. Бундан ташқари, COVID-19 пандемияси оқибатида вақтинча тўхтаб қолган грант лойиҳаларни амалга ошириш учун Қирғизистонга хитойлик мутахассислар юборилади.
Шунингдек, Хитой Қирғизистонга гуманитар ёрдам қатори 150 минг доза хитой вакцинасининг иккинчи партиясини қайтаримсиз асосда беради.
«Қирғиз томон Хитойга давлат раҳбариятининг кўрсатган қўллови учун миннатдорчилик билдиради. Қирғизистон икки томонлама муносабатларнинг фаол ривожланишига ва икки ўлканинг, икки халқнинг манфаати учун стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор», — деб айтилади билдирувда.
ТИВ раҳбарларини учрашуви
Аввалроқ эришилган шартномалар икки томондан ҳам муҳокама қилинган эди — 2021 йилнинг 11 майида Қирғизистон билан Хитойнинг ташқи ишлар вазирлари Руслан Казакбаев билан Ван И учрашган.
«Сўзлашувлар дўстлик кайфиятида ва муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тўлиқ ўзаро тушуниш муносабатида ўтганлиги» хабар қилинган. Учрашув якунида томонлар Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги ва Хитой томон билан 2022-2023 йилларга ҳамкорлик дастурини имзолашган.
Унда Ван И Қирғизистонга қуйидагилар берилишини билдирган:
- 150 минг доза миқдорида хитой вакцинасининг иккинчи партиясини бепул гуманитар ёрдам қатори бериш;
- иқтисодни қўллаш учун 350 миллион юань (54 миллион АҚШ долларига яқин) миқдорида грант ажратиш;
- Қирғизистоннинг Хитойдан давлат ташқи қарзи бўйича тўлаш муддатини ортга жилдириш учун қўшимча устама қўймаслик;
- «Торугарт» ва «Эркечтам» ўтказиш пунктларининг «ўтказиш салоҳиятини ошириш мақсадида» уларнинг фаолиятини оптимизациялаш.
Бундан ташқари, Хитой ТИВ раҳбари Қирғизистонга «озиқ-овқат ёрдамини кўрсатиш» ва COVID-19 пандемияси сабаб тўхтаб қолган грант лойиҳаларни жонлантириш масаласини ҳам кўриб чиқишни билдирган эди.