Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Сергей Ибрагимов давлат ҳисобига ўз ихтиёри билан 100 млн сом тўкди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.
МХДҚдан Ибрагимовнинг компанияларини солиқ хизмати текшириб, бироқ ҳеч қандай қонун бузарлик аниқланмаганини айтишди.
«Бироқ Сергей Ибрагимов республикадаги қийин ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, қайтаримсиз ёрдам беришни таклиф қилиб, 100 млн сом ўтказган», — деб билдиришди махсус хизматдан.
МХДҚ мазкур сумма тўлиқ ҳолда давлат ҳисобига тушганини таъкидлади.
Ибрагимов ким?
Сергей Ибрагимов— Бакай Банк акцияларининг йирик эгаси. Унга акцияларнинг 70,62% тегишли. Бундан ташқари, собиқ депутат «Кыргыз Конягы» конягини ишлаб чиқарган заводга эгалик қилади.
Шунингдек, «Beauty Септ» қўлни дезинфекция қилувчи воситалар чиқарган «Идеал-Фарм» компаниясининг асосчиси.
Ибрагимов «Ак-Жол» партиясидан Жогорку Кенешнинг тўртинчи чақирилишига депутат бўлган — партия тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиевга тегишли эди. Шунингдек, собиқ депутат «Имиджстрой» қурилиш компаниясининг эгаси.
Мана шу компания Иссиқкўл четидаги «Каганат» курортига коттежларни қурган. Бу коттежларни криминал Камчи Кўлбаев билан боғлашади.
Журналистларнинг Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва Камчи Кўлбаев ҳақидаги суриштирувида собиқ божхоначининг аёли «Кагатта» дам олгани маълум бўлган. Таъкидлаб ўтувчи ҳолат шундаки, бу дам олиш маскани харитада йўқ, атрофида назоратчилар туради ва баланд деворлар билан ўралган.
Суриштирув асосида курортнинг менежерларидан бири 23 коттежнинг бирортаси ҳам ижарага берилмаслигини журналистларга айтган. Сотиб олишни истаганлар бўлса, дам олиш жойи эгаларининг розилигини олиши керак. Айни вақтда бу ерда сотувга қўйилган коттеж йўқ.
Бундан ташқари, маҳаллий бир қанча турғун «Каганат»нинг ортида Кўлбаев туришини тасдиқлашган. Ўзини харидор сифатида таништирган мухбирга «Имиджстрой»нинг юқори лавозимдаги вакили ҳам Кўлбаевни шу ернинг «эгаси» деган.