27 майда коронавируснинг янги 376 ҳолати қайд этилди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 325, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 51. Бу ҳақда республика штабидан хабар беришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсатгич:
Бишкек шаҳрида — 238;
Чуй вилоятида — 66;
Иссиқкўл вилоятида — 21;
Ўш шаҳрида — 17;
Жалолобод вилоятида — 9;
Ўш вилоятида — 14;
Талас вилоятида — 4;
Норин вилоятида — 5.
Умумий Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморлар сони 103 583га етди.
Шунингдек, охирги суткада 386 бемор коронавирусдан тузалган ва уйларига чиқарилган. Бишкек шаҳрида — 271, Чуй вилоятида — 67, Ўш шаҳрида — 9, Ўш вилоятида — 3, Талас вилоятида — 2, Иссиқкўл вилоятида — 10, Жалолободда — 11 бемор вирусдан соғайди.
Жумладан ўлка бўйича 97 151 киши касалликдан соғайди. Шифохоналарда 1 614 бемор даволанмоқда. Буларнинг ичида 404 киши ўрта, 84 бемор ўта оғир ҳолатда. Шунингдек уй шароитида 2 011 киши даволанмоқда.
Сўнгги сутка ичида юргизилган ПЧР текширувларини сони — 5 386.
Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида — учтадан, Норин ҳамда Иссиқкўл вилоятларида — битта COVID-19ни юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда вирусдан 1781 киши вафот этди.
Шунга кўра, охирги суткада 14 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди: Бишкек шаҳрида — 6, Чуй, Норин ҳамда Талас вилоятларида — бир, Ўш вилоятида —икки ва Иссиқкўл вилоятида — икки тиббиёт ходими аниқланди. Умумий бўлиб коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 632га етди, шуларнинг ичидан 4 553 тиббиёт ходими вирусдан халос бўлди.